Инсон ҳаёти давомида оғир ҳолатларга тез-тез тушади. Улардан қутилиш йўлини тинимсиз қидиради. Бу йўлда руҳий тушкунликка тушади, қийналади, азобланади, ҳар гал турли тўсиқларга учрайверади ва охир-оқибат ўзи ясаб олган ҳақиқат оламида ҳаёт кечиришни бошлайди.
Бир кун келиб ана шу ҳақиқат деб билган олами уни еб битиради, азиз умрини завол қилади. Ана шу пайтда унга ҳеч ким ёрдам бера олмайди.
Ичкилик ҳам ана шундай иллатлардан бири. Байрам баҳона бошланган бу одат кимнидир алкоголизмга, жамиятни эса кучсизликка олиб келади. Қуйида кўрсатилаётган мультфильмда ичкилик инсонни ожиз бир махлуққа, абадий асирликка, энг асосийси, Инсон аталмиш мукаррамликка раҳна солиши кўрсатиб ўтилган.
Манба: Kun.uz