Ирландиянинг Ookla компаниясига қарашли Speedtest.net Интернет-сервиси июль ойи бўйича дунёдаги симсиз ва симли Интернет тезлиги ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган Speedtest Global Index’ни эълон қилди, деб ёзади Kun.uz.
Мобиль Интернет тезлигига кўра, Ўзбекистон тўрт поғона юқорилади ва бугунги кунда 9,60 Мбит/с кўрсаткич билан 110-ўринни эгаллаб турибди.
Симли Интернет тезлиги бўйича етти позицияга кўтарилди ва ҳозирда 8,57 Мбит/с тезлик билан 119-поғонадан жой олган.
Мобиль Интернет тезлиги бўйича рейтинг етакчисига Қатар (62,63 Мбит/с), симли Интернет тезлиги бўйича - Сингапур (181,47 Мбит/с).