Генри Форд — афсонавий инсон ва ҳеч шубҳасизки, XX асрнинг энг иқтидорли бизнесмени. Унинг бир-биридан илғор ғоялари нафақат ўз рақибларини чангда қолдирди, шу билан бирга ҳар бир хонадон соҳибининг дилида автомобиль харид қилиш орзусини уйғота олди. Унинг ҳаётий қонун-қоидалари умрнинг олтин қоидалари мисол барҳаётдир. Қуйида Генри Форднинг энг сара ҳаётий нуқтаи назарларини диққатингизга ҳавола қиламиз.
— Муваффақиятли инсонлар бошқалар беҳуда сарфлаётган вақтдан фойдаланиб олға борадилар.
— Пулни тежаш ёки жамғаришни ўрганиш тутуриқсиз одат. Яхшиси болага пулни тежаш эмас, тўғри харажат қилиш сирларини ўргатиш керак. Ёшларда сақлаб қўйиш эмас, сарф қилмоқ кайфиятини уйғотиш мақсадга мувофиқ.
— Пулга очлик қанча юқори бўлса, унга етиш имкони шу қадар пасайиб боради. Аммо агар жамоатчиликнинг фикри билан ҳисоблашиб, тўғри йўлда эканингни англаб, бундан завқланиб ишласанг, пулни ўзи сени излаб келади.
— Пулнинг бўлиши рад этиб бўлмас зарурат. Аммо унутмаслик лозимки, одамларга хизмат кўрсатиш воситаларини кўпайтиришни эмас, пулни мақсад қилиб бошланган иш – бекорчиликдир. Мен бекорчиликда яшалган умрдан-да жирканчлироқ бошқа бирор нима йўқ деб ҳисоблайман. Орамиздаги ҳеч бир инсон бекор яшаш ҳуқуқига эга эмас. Тараққиёт жараёнида текинхўр, бекорчихўжаларга ўрин йўқ.
— Кўп инсонлар бардош қилиш ўрнига воз кечиб қўя қоладилар.
— Одамда ҳар доим икки хил сабаб бўлади. Биринчиси ҳақиқий сабаб, иккинчиси эса чиройли эшитиладиган сабаб.
— Кичик бўлакларга бўлиб бажарилган ҳар қандай иш нотугал бўлиб кўринмайди.
— Бутун жаҳон сенга қарши чоғланган пайтда ҳам самолёт шамолга қарши учиб самога кўтарилишини ёдингда сақла.
— Оламдаги энг машаққатли иш – ўз шахсий бошингдан идрок қилиш учун фойдаланиш бўлса керак. Эҳтимол, шу сабаб ҳам камдан-кам инсон бу иш билан шуғулланади.
— Агар 4 доллар пулим қолган бўлганида, мен унинг 3 долларини рекламага сарфлар эдим.
— Барча ишни чўзиб юргандан уни тугал қилиб амалга ошириш осонроқ.
— Сифат, бу – ҳеч ким эътибор бермаётган маҳалда ҳам муайян ишни беками-кўст бажариш дегани.
— Менинг муваффақияти сири – бошқа бир инсоннинг нуқтайи назарини англай олишим, моҳиятга унингдек ва унинг қараши билан ёндаша олишимга боғлиқ.
— Кечанинг ўтмиш эканлигини тушунмайдиган, ҳар куни тонгда кечадан қолган ғояларнинг ини бўлган калла билан уйғонадиган инсонлар ҳамма жойда топилади.
— Мағлубият – бу барчасини янгидан, аммо ақл билан бошлаш дегани. Модомики адолатли муваффақиятсизлик экан, уялиш учун ҳеч бир асос йўқ. Аммо яна муқаваффақиятсизликдан қўрқиш – чинакам уят.