Жинсий ҳаёт

Эркаклар учун зарур тиббий текширувлар

Кўпчилик эркаклар саломатлиги билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлса ҳам шифокор кўригидан ўтишни ўзига одат қилмаган. Бироқ ҳеч қандай шикоят бўлмаса ҳам шифокор кўригидан ўтиш лозим. Зеро касалликни даволагандан кўра унинг олдини олиш ҳам осон, ҳам анча арзон. Шунинг учун ҳам қуйида эркаклар учун энг зарур бўлган етти турдаги тиббий кўрик ҳақида қисқача маълумот беришни жоиз деб топдик. Демак улар:

Диабет

Агарда сиз соғлом турмуш тарзи қоидаларига қатъий риоя этсангиз, тана вазни ва касалликларнинг ривожланишига қулай муҳит яратувчи бошқа омиллар (масалан, холестерин миқдорининг меъёридан баланд бўлиши ёки қон босимининг баланд бўлиши) мавжуд бўлмаса, диабет бўйича чуқур текширувлардан ўтишга мутлақо ҳожат қолмайди. Аммо 45 ёшдан ошган аксарият эркаклар бундай дея олмайди. Шу даврдан қондаги глюкоза ва А1С миқдорини ўлчатиб бориш тавсия этилади. А1С-тест учун қорин тўқ бўлиши талаб этилса, глюкоза меёрини аниқлашдан аввал сувдан бошқа ҳеч нарса истеъмол чилмаслик сўралади.

Жинсий аъзолар инфексиялари

Узоқ муддат давомида бир шерик билан жинсий алоқа қилган тақдирингизда ҳам, мазкур кўрикдан ўтиш фойдадан ҳоли бўлмайди. Чунки айрим инфексиялар йиллар ўтиб ҳам юзага чиқиши мумкин.

Тана вазни индекси

Мазкур кўрсаткични аниқлаш учун шифокор ҳузурига бориш шарт эмас. Организмдаги ёғлар миқдорини аниқлаш учун бўйингиз ва вазнингиз ўртасидаги фарқни ажрата олсангиз бас. 18.5дан 24.9 интервалгача бўлган кўрсаткич нормал ҳолат ҳисобланади.

Холестерин

Америка кардиологлар ассосиатсияси эркакларга 20 ёшдан кейин ҳар 4-6 йилда қон таркибидаги холестерин миқдорини ўлчаб боришни тавсия қилади. Шахсий шифокор сизда диабет, чекиш ёки юқори артериал босим мавжуд бўлган ҳолда янада қисқароқ муддатдан ушбу текширувдан ўтишни тавсия қилиши мумкин.

Холестерин миқдори қон таҳлили асосида аниқланиб, текширувдан аввал 9-12 соат ҳеч нарса емаслик талаб этилиши мумкин.

Артериал қон босими

Холестеринда бўлгани каби артериал қон босими ҳам ҳеч қандай аломатларсиз кечиши мумкин. Бироқ бугун уни аниқлаш осон, оғриқсиз ва жуда арзон кечади.

Простата таҳлили

Авваллари простата бези билан боғлиқ муаммолар 50 ёшдан кейин секин-аста чиқиб келаверарди. Бугун эса бундай муаммолар ёш танлагани йўқ. Атроф-муҳитнинг ифлосланиши, зарарли одатлар, турмуш тарзининг кескин ўзгариб кетгани, автомобил, компютер каби замонавий омиллар простата бези саратонининг “ёши”ни анча кичрайтириб юборди. Шу боис ҳам ўз вақтида уролог кўригидан ўтиб, простата бези ҳолатини текшириб туриш лозим.