Биласизми?

Барча эркаклар учун эллик фойдали маслаҳат

Тухум қовуришдан жисмоний машқларгача, аёллар билан муносабатдан тортиб бўёқ шёткасигача биз эркаклар учун фойдали маслаҳатлардан элликтасини ушбу мақолада жамладик.  Марҳамат ўқинг, билиб қўйинг ва фикр билдиринг.

[дропсап тйпе="сқуаре"]1[/дропсап] Камар узунлиги бел айланасидан беш сантиметр узунроқ бўлиши керак ва учинчи тешикчага қадалиши зарур. Унинг ранги эса оёқ кийими ранги билан мос бўлиши лозим.

[дропсап тйпе="сқуаре"]2[/дропсап] Оғир ёки йирик ҳажмли буюм кўтарган ҳар қандай ёшдаги аёлларга ёрдам бериш керак. Аммо аёллар сумкачаси, енгил шуба ёки манто бундан мустасно. Бу буюмларни фақатгина аёллар саломатлиги ёмонлашиб, уларни ўзи мустақил кўтара олмагандагина олиб юриш мумкин.

[дропсап тйпе="сқуаре"]3[/дропсап] Жисмоний машғулотларни қанчалик секин бажарсангиз, мушак толалари унда шунчалик кўп иштирок этади ва улар янада йириклашади.

[дропсап тйпе="сқуаре"]4[/дропсап] Елкангиз қанча кенг бўлса, кўйлак ёқаси ҳам, галстук эни ҳам шунга мос равишда кенг бўлиши керак.

[дропсап тйпе="сқуаре"]5[/дропсап] Юрак хасталиклари аломатлари — оғриқлар, кўкрак қисмидаги оғирликларга бееътибор бўлманг, дарҳол шифокор кўригидан ўтинг.

[дропсап тйпе="сқуаре"]6[/дропсап] Ҳамманинг кўнглини олишга уринманг. Бировларнинг фикри сиз учун биринчи даражали бўлмасин. Ўзингиз истаган ишни қилишдан тортинманг.

[дропсап тйпе="сқуаре"]7[/дропсап] Узун латифалар айтишдан тийилинг.

[дропсап тйпе="сқуаре"]8[/дропсап] Шимда юрганингизда шим почаси пайпоқлар кўринадиган даражада калта бўлмаслиги керак.

[дропсап тйпе="сқуаре"]9[/дропсап] Ишга кириш учун суҳбатга энг мақбул кун — душанба. Энг ёмон вақт эса кун охирлаб қолган маҳали.

[дропсап тйпе="сқуаре"]10[/дропсап] Помидор рангини қизил қилишга хизмат қилувчи ликопин бирикмаси простата бези саратони хавфини камайтириб, уни даволашга ҳам ёрдам беради.

[дропсап тйпе="сқуаре"]11[/дропсап] Биринчи қоида: ваҳима қилма! Иккинчи қоида: шошма! Учинчи қоида: биринчи ва иккинчи қоидага қаралсин.

[дропсап тйпе="сқуаре"]12[/дропсап] Аёлларга уларни қизиқиш билан тинглайдиган эркаклар кўпроқ ёқади.

[дропсап тйпе="сқуаре"]13[/дропсап] Эркаклар организмида турли мушаклар мавжуд: билак, кўкрак, қорин (пресс) ва ҳакозо. Бироқ энг асосий мушак доимо эътиборсиз қолдирилади. Юрак – бошқа мушаклар билан бир хил хусусиятга эга. Сиз уни ҳам кучли ва чидамли, эътиборсиз қолдирган тақдирингизда эса заиф қилишингиз мумкин. Танлаш ҳуқуқи сизда.

[дропсап тйпе="сқуаре"]14[/дропсап] Шимнинг орқа чўнтагига қалин кармон солиб юриш “пастки қават”ларга жавобгар бўлган қуймуч (думда) асаб толаларини зарарлайди. Бу эса биринчи навбатда бел оғриғини келтириб чиқаради.

[дропсап тйпе="сқуаре"]15[/дропсап] Ҳар куни бир дона банан истеъмол қилсангиз, унинг таркибидаги калий моддаси қон томирлари деворларига холестерин тўпланишига тўсқинлик қилади.

[дропсап тйпе="сқуаре"]16[/дропсап] Ҳар куни жисмоний машқлар қилсангизу кераклича ухламасангиз — ҳаммаси бекор. Кунига саккиз соатдан кам ухламанг. Агар кўпроқ жисмоний шуғуллансангиз, 9 соатлик уйқу катта фойда келтиради.

[дропсап тйпе="сқуаре"]17[/дропсап] Саратон касаллигининг олдини олувчи ўнта маҳсулот, булар — брокколи, помидор, исмалоқ, апелсин, саримсоқ пиёз, олма, соя дони, сабзи, кўк чой, қора узум.

[дропсап тйпе="сқуаре"]18[/дропсап] Мунтазам жинсий алоқа (бир нафар соғлом шерик билан) иммунитетни мустаҳкамлайди.

[дропсап тйпе="сқуаре"]19[/дропсап] Автомобилда бурилиш учун кутаётган бўлсангиз, ғилдиракларни тўғрига қаратиб қўйганингиз маъқул. Орқадан бирор бефаҳм туртворса, бошқа қаторга ўтиб, янада оғирроқ ҳолга тушишдан сақланасиз.

[дропсап тйпе="сқуаре"]20[/дропсап] Ҳар куни икки дона олма истеъмол қилсангиз, катта имконият билан йилига 5 кг озасиз.

[дропсап тйпе="сқуаре"]21[/дропсап] Рўмолчага бурнингизни қоққанингиздан кейин уни асло текшира кўрманг. Акс ҳолда бошқалар кўзига жуда хунук кўринасиз.

[дропсап тйпе="сқуаре"]22[/дропсап] Автомобилингизни иложи бўлса манзилингиздан узоқроқда қолдиринг. Бу сизга кўпроқ пиёда юришга хизмат қилади.

[дропсап тйпе="сқуаре"]23[/дропсап] Ҳар қандай кийимни совуқ сувда чайсангиз, ишингиз осонлашади.

[дропсап тйпе="сқуаре"]24[/дропсап] Агарда сизни мақташаётган бўлса, шунчаки “раҳмат” айтинг, кам ҳам, ортиқча ҳам гапирманг.

[дропсап тйпе="сқуаре"]25[/дропсап] Оч бўлсангиз, харид қилишга чиқмаганингиз маъқул. Ҳар доим ортиқча нарсалар сотиб оласиз.

[дропсап тйпе="сқуаре"]26[/дропсап] Автомобилингизда одеял, ёриткич (фонар) ва захира батарейка олиб юринг.

[дропсап тйпе="сқуаре"]27[/дропсап] Ҳеч қачон вақт етишмаётганидан нолиманг. Эйнштейн, Гейтс ёки Соросда ҳам сизда қанча бўлса, ўшанча вақт бўлган.

[дропсап тйпе="сқуаре"]28[/дропсап] Классик рангдаги (қора, кўк, кулранг) тоза жундан тайёрланган енгил костюмни йил ўн икки ой кийиб юриш мумкин.

[дропсап тйпе="сқуаре"]29[/дропсап] Лифтга эркаклар биринчи киришлари, чиқаётганда эса аёлларни ўтказиб юборишлари керак.

[дропсап тйпе="сқуаре"]30[/дропсап] Янги харид қилган оёқ кийими оёқларингизга қаттиқ тегаётган бўлса, унинг ичига қўл учун мўлжалланган кремдан суртинг. Шунда у анча майинлашади.

[дропсап тйпе="сқуаре"]31[/дропсап] Иш костюмингизда учта тугма бўлса, тепадагисини баъзида, ўртадагисини ҳар доим тақиб юринг, пастки тугмани эса дидсизларгина қадаб юради.

[дропсап тйпе="сқуаре"]32[/дропсап] Ресторанга эркак киши биринчи бўлиб киради. Агарда ресторанда швейтсарлар ишласа, у ҳолда эркак киши аёлни ўтказиб юбориши лозим.

[дропсап тйпе="сқуаре"]33[/дропсап] Йўлтанламас автомобил ҳайдовчиларига костюм-шим кийиш мутахассислар томонидан тавсия қилинмайди. Ахир бундай автомобиллар кўнгилли хордиқ чиқариш учун мўлжалланган.

[дропсап тйпе="сқуаре"]34[/дропсап] Доимо компютерда ишловчи эркаклар! Ҳар 45 дақиқадан сўнг ўрнигиздан туринг, хона бўйлаб юринг ёки ташқарига чиқиб, тоза ҳаводан нафас олиб келинг. Сизнинг соғлиғингиз ишингиздан афзалроқ ва қимматроқ эканини унутманг!

[дропсап тйпе="сқуаре"]35[/дропсап] Аёлларга тақинчоқ сотиб олмоқчи бўлган эркаклар унга сон мингта саволларни беришлари шарт эмас. Шунчаки унинг кийим жовони(кийинишига)га диққат қаратса кифоя.

[дропсап тйпе="сқуаре"]36[/дропсап] Чекувчи эркаклар тез-тез сабзи истеъмол қилиб юришлари фойдадан ҳоли бўлмайди. Чунки бу маҳсулот таркибидаги бета-каротин ва Э витамини ўпка фаолиятини яхшилайди, саратонни келтириб чиқарувчи эркин радикалларга қарши кураша олади.

[дропсап тйпе="сқуаре"]37[/дропсап] Муваффақиятга эришиш учун ўзингизга “Нима сабабдан менда ўхшамаяпти?” деган савол ўрнига “Нима қилсам менда ўхшайди? дея савол беришни ўрганинг.

[дропсап тйпе="сқуаре"]38[/дропсап] Қовурилган тухум (омлет) кўпчиб чиқиши учун аралаштиришдан аввал 1-2 ош қошиқ совуқ сув солиб юборинг.

[дропсап тйпе="сқуаре"]39[/дропсап] Олимларнинг фикрига кўра, одатларнинг шаклланиши учун ўртача 66 кун керак. Демак, сиз эрталаб югуриш, кечки сайр ёки бошқа бирор фойдали юмушни одатга айлантирмоқчи бўлсангиз, камида икки ой сабр қилишингиз керак.

[дропсап тйпе="сқуаре"]40[/дропсап] Жисмоний машғулотлар вақтида мушаклар бир ишни қанчалик кўп марта бажарса, уларда иштирок этувчи мушак толалари сони шунчалик камайиб боради. Беҳуда зўриқишни йўқотиш учун эса у ёки бу мушаклар учун машғулотларни тез-тез ўзгартириб туриш лозим.

[дропсап тйпе="сқуаре"]41[/дропсап] Овқатланиш ратсионингизга кўпроқ мева ва сабзавотлар киритинг, кунида энг камида 1,5-2 литр тоза сув ичишни канда қилманг.

[дропсап тйпе="сқуаре"]42[/дропсап] Жисмоний машғулотлар ҳафтасига уч мартадан ошмаслиги керак. Шунингдек, машғулотлар вақтини ҳам 40-45 дақиқадан ошириб юборманг.

[дропсап тйпе="сқуаре"]43[/дропсап] Компютерингизга сичқонча танлаётганда унинг ҳажми кафтингизга мослигига эътибор қаратинг. Бармоқларингиз эркин ҳолатда турганда ҳам сичқонча билан ишлаш имкони бўлиши, уни ушлаб туриш учун ортиқча куч талаб этилмаслиги керак. Акс ҳолда қўлингиз тезда толиқиб қолади.

[дропсап тйпе="сқуаре"]44[/дропсап] Қуюқ овқатларни тешик кулча шаклида иситсангиз, тезроқ исийди.

[дропсап тйпе="сқуаре"]45[/дропсап] Девор тешаётганда зарралар полга тушмаслиги учун стикердан фойдаланишингиз мумкин. Бунинг учун стикернинг пастки қисмини юқорига қаратиб қайириб қўясиз.

[дропсап тйпе="сқуаре"]46[/дропсап] Деворга мих қоқаётганда қўлингизни уриб олмаслик учун кийим қистиргичидан фойдалаб, михни тўғри тутиб туришингиз мумкин.

[дропсап тйпе="сқуаре"]47[/дропсап] Ёқангизни дазмол қилишда аёллар соч дазмолидан ҳам фойдаланиш мумкин.

[дропсап тйпе="сқуаре"]48[/дропсап] Чармдан тайёрланган туфлингизни тозалаб, ялтиратмоқчи бўлсангиз, унга зайтун мойини суртинг ва яхшилаб артинг.

[дропсап тйпе="сқуаре"]49[/дропсап] Шахсий автомобилдаги энг обрўли жой — ҳайдовчи ёнидаги ўриндиқ ҳисобланади. Таксида эса ҳайдовчининг орқа диагонал томонидаги ўриндиқ. Демак, ота-онангиз, устозлар ёки ҳурматли меҳмонларни ана шу ўриндиққа ўтқазинг.

[дропсап тйпе="сқуаре"]50[/дропсап] Бўёқ идишидан ортиқча бўёқ оқиб кетмаслиги учун, бўёқ идишнинг ўртасидан (кўндалангига) резинка ўтказиб олинг ва бўёқ шёткадаги ортиқча бўёқни ўша резинкага суртиб оласиз. Шунда ортиқча бўёқ ташқарига эмас, идиш ичига тушади.

Албатта эркаклар учун фойдали бўлган маслаҳатлар юқоридаги 50 маслаҳат билан чекланиб қолмайди. Сизда ҳам эркаклар учун фойдали маслаҳатларингиз бўлса қуйида биз билан ҳам баҳам къоринг.