Адвокатлар Ўзбекистон суд биноларига компьютер, мобил ва бошқа алоқа воситаларини олиб кириш ҳуқуқига эга бўлди. 26 июль куни «Судлар, суд жараёнлари ва улар иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш тартиблари тўғрисидаги қўлланма"га тегишли ўзгартишлар киритилди, дея хабар қилди Norma.uz.
Бироқ ёпиқ суд мажлисларига компьютер ва алоқа воситаларини олиб кириш мумкин эмас.
Судларда воситалардан фойдаланиш суд мажлисларини ўтказиш тартибларини узмаслиги керак. Овоз, фото ва видео ёзувларни олишга аввалгидек фақатгина раислик қилувчининг рухсати билан йўл қўйилади.
Бундан ташқари, суд жараёнларини ОАВда эфирга узатиш эндиликда «қонунчиликда кўзда тутилган тартибда» амалга оширилади, айни пайтда аввалгидек бунга раислик қилувчи ижозат бериши лозим.