Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 18 сентябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади, деб ёзади Kun.uz.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 176,83 сўмга қимматлашган ва 1 доллар 8039 сўмга етган.
Евро курси эса 266 сўму 16 тийинга кўтарилиб, 1 евро 9347 сўму 75 тийинни ташкил этмоқда.
Бир рубль курси 5 сўму 46 тийинга ўсиб, 1 рубль курси 118,05 сўмга етган.
Эслатиб ўтамиз, кейинги бир неча ой давомида пасайиб келган доллар курси ўтган ҳафтадан яна ўса бошлади. Ўтган ҳафтада курс 23,44 сўмга қимматлашганди.
Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.