WBC silver чемпионлик камари учун ўтказилган жангда Қудратилло Абдуқаҳҳоров ғолибликни қўлга киритди.
Куни кеча Екатеринбург шаҳрида ўзбекистонлик боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров россиялик боксчи Дмитрий Михайленко билан жанг ўтказди, деб ёзади Sof.uz.
12 раунд давом этган жангда Абдуқаҳҳоров рақибидан устунлик қилди ва ҳакамлар бир овоздан ғалабани Ўзбекистон боксчисига беришди.
Қайд қилиш жоизки, 23 ёшли Ўзбекистон спортчиси Абдуқаҳҳоров ҳисобида 12 (шулардан 8 тасида нокаут билан) ғалаба қозонган, мағлубиятлар йўқ.