2018 йил 25 апрел куни Тошкентда Касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан "Ҳаракатлар стратегияси ва кучли ижтимоий сиёсат: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси" мавзуида халқаро конференция Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев аҳолини иш билан таъминлаш соҳасида кутилаётган муҳим янгиликлар ҳақида гапирди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.
"Вазирлик меҳнат бозори ҳолатини пухта таҳлил қилиш асосида иш ўринларни ташкил этиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини иш билан таъминлаш квоталари бўйича давлат буюртмасини шаклантиришни назарда тутади", — деди Шерзод Кудбиев.
Бундан ташқари, вазир соҳага ахборот технологияларини кенг жорий этиш, ягона миллий меҳнат тизимини яратиш режалаштирилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
"Ҳозирги кунда барча давлат идоралари маълумотлар базаси билан боғланган ягона дастур мажмуасини ишлаб чиқиш бўйича тегишли чора-тадбирлар тайёрланмоқда", — деди у.
Янги дастур ёрдамида иш берувчи ва ишга кираётган ходим билан электрон шаклда меҳнат шартномасини расмийлаштириш мумкин бўлади. Бундан ташқари, ушбу дастур ходимнинг иш стажи ҳақидаги маълумотларни йиғиш ҳамда электрон меҳнат дафтарчасини юришиш имконияти яратилади.
"Шу ўринда биз Халқаро меҳнат ташкилоти, Россия Федерация ва айниқса Озарбайжон Республикаси ҳамкасблар ёрдамига умид қиламиз", — деди вазир.