1760 йилларда миллати яҳудий бўлган германиялик яҳудийларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилувчи нуфузли амалдор Майер Амшел Ротшильд банк хизматларини кўрсатувчи бизнесга асос солади.
Йиллар ўтиб, Майер Ротшильднинг бизнеси 5 нафар ўғли ёрдамида бир қанча Европа мамлакатларида тармоқларга эга бўлади. 1815 ҳамда 1914 йилларда Ротшильдлар оиласи жаҳоннинг энг йирик банкини бошқаришган. Мана, 2 асрки бу сулола номи бадавлатлик сўзига синонимдир. 2005 йилда Forbes журнали Ротшильдлар сулоласини барча даврнинг энг бой бизнесменлари 20 талигида 7 ўринга муносиб кўрган.
Майер Ротшильд томонидан яратилган "Ротшильдлар қоидаси" номли қўлланма шарофати билан сулола ҳалигача бадавлат ва ҳашаматли ҳаёт кечирмоқда. Темза дарёсининг шимолида жойлашган "The City" деб номланган ҳудуд инглизлар наздида бу оила вакиллари истиқомат қилаётган алоҳида бир мамлакатдир. Ҳаттоки Британия қироличаси ҳам бу ерга келиши учун ҳукумат вакиллари билан ҳисоблашиши лозим. Қуйида оиланинг муваффақиятига хизмат қилган қоидаларни диққатингизга ҳавола қиламиз.
1-қоида.
Бизнесда муҳим лавозимларнинг барчасини оила аъзолари эгаллаши керак (ёлланма ишчилар эмас); ишларда фақат эркакларнинг авлодлари қатнашиши, фақат эркак жинсидаги бевосита меросхўрлар мерос олиши керак.
Агар ака-укалар бир овоздан бошқа қарорга келмаса, тўнғич ўғил оила бошига айланади.
2-қоида.
Оиладаги эркаклар тўпланган бойлик оила ичида қолиши ва умумий ишга яраши учун холавачча, амакивачча, тоғавачча, аммаваччаларига уйланиши керак.
Қизлар оқсуякларга турмушга чиқиши керак. Майер Амшел авлодлари тузган 58 та никоҳнинг тенг ярми холавачча, амакивачча, тоғавачча, аммаваччалар ўртасида бўлган.
3-қоида.
Ҳар қандай вазиятда ҳам оиланинг мулкини тавсифлаб бермаслик, давлат ҳажмини ошкор этмаслик керак. Ҳаттоки судда ва васиятномада ҳам. Ака-укалар ўртасидаги баҳслар оила ичида, бирдамликни сақлаган ҳолда ҳал этилиши керак.
4-қоида.
Ҳеч қачон ҳаддан ташқари кўп даромад ортидан қувмаслик керак ва ўз-ўзини ҳар қандай тасодифлардан ҳимоя қилиш керак, ҳар нарсада меъёрни билиш ва нишонни ҳеч қачон кўздан қочирмаслик керак.
Майер Амшел Ротшильднинг ўғиллари ушбу қоидага риоя қилиб, фақат чуқур ўйланган ва ишончли узоқ муддатли лойиҳаларга сармоя киритишга ҳаракат қилган.
Аммо улар Наполеоннинг Ватерлооо яқинидаги жангда қозонган муваффақиятларидан қайғуриб, ўз акцияларини Лондон биржасида шошилинч сотгани билан боғлиқ ҳолат ҳақида маълум.
5-қоида.
Камтарлик бойликка олиб боришини ҳеч қачон унутманг!
Ротшильдларнинг умумий бойлиги, экспертларнинг энг камтарона баҳоларига кўра, 3,2 триллион доллардан ошади. Аммо аниқ рақамни ҳеч ким билмайди, чунки оила ҳалигача ўз даромадларини фош этмасликка уринади.
6-қоида.
Билими бор дунёни эгаллайди!
Ушбу қоидани Майер Ротшильднинг беш ўғли амалда исботлаб берди. Улар Европанинг Франкфурт, Лондон, Неаполь, Вена ҳамда Париж каби турли шаҳарларида яшасалар-да, бу сулоланинг муваффақиятига фақат ижобий таъсир ўтказди.