Аёл оргазми ёхуд аёлнинг жинсий алоқадан лаззатланиши
Аёллар оргазмининг физиологик жиҳатлари ҳақида эмас, балки психологик томони ҳақида гаплашмоқчимиз.
Демак,
Аёл билан эркак оргазмида фарқ борми?
Аёл оргазми эркак оргазмидан тубдан фарқ қилади. Агар эркак учун оргазм бўлиши жинсий алоқанинг тугашини кўрсатса, аёллар бир алоқа давомида бир неча марта оргазм ҳис қилиш имкониятига эга.
Аёл жинсий алоқадан қачон қониқади?
Аёллар оргазмининг физиологик ва психологик томонлари бор.
Физиологик оргазмда аёл жисмонан лаззатланади. Лекин алоқадан қониқиши учун бу етарли эмас. Аёлларга жинсий алоқада психологик лаззатланиш ҳам бўлиши керак. Бунда аёл эркак билан бирга эканлигидан, уни севиб севилганидан ва алоқа давомидаги меҳрдан қониқади. Агар жинсий алоқа натижасида аёлга фақат жисмоний лаззатланиш бериб, психологик томондан қониқтирмаса, у ҳолда жинсий алоқа қониқтирмаган бўлиши мумкин. Ёки алоқа давомида аёлга жисмоний оргазм келтирилмай уни фақат психологик томондан қондирса, у ҳолда аёл жинсий алоқадан қониққан бўлиши ҳам мумкин. Яъни баъзида аёлга ҳам жисмоний, ҳам психологик қониқиш керак бўлса, баъзида фақатгина жисмоний ёки фақатгина психологик қониқиш кифоя бўлади.
Шунинг учун алоқа давомида аёл учун эркалаш ва эркаланиш жуда муҳим. Чунки жисмоний оргазмга эришиш учун кўплаб усуллар мавжуд, лекин психологик лаззатланишни фақат эркакнинг алоқа давомидаги аёлига бўлган муносабати бера олади.
Эркакларда ундай эмас. Уларда алоқа натижаси оргазм бўлса, ҳам жисмоний ҳам психологик қониқиш вужудга келади.
Психологик лаззатланиш учун аёлга нима керак?
Агар жинсий алоқа суюкли эркак билан, аёлнинг ўз хоҳишига кўра амалга оширилса, алоқа давомида эркак аёли учун нима ёқиш ёқмаслигини билган ҳолда ҳаракатланса, аёл психологик лаззатлана олади. Лекин психологик лаззатланишнинг ўзи ҳам етарли бўлмаганда аёлга албатта жисмоний лаззатланиш, яъни оргазм ҳис қилдириш керак.
Аёл учун жинсий алоқа давомида нима муҳим?
Аёл учун жинсий алоқа бу жисмоний эҳтиёжни қондириш эмас. Эркаклар жинсий алоқага бўлган эҳтиёжи кучли бўлиб, улар уни қондириш истагида бўладилар. Аёлда эса ундай эмас. У алоқага организмда талаб борлиги учун эмас, балки ўз хоҳиши билан киришади. Шунинг учун у алоқани эркак билан бир муносабатдек қабул қилади. Бу муносабат давомида эркак фақат ўз эҳтиросини қондиришни кўзлаб аёли ҳақида ўйламаса, аёлни бундай алоқа ранжитади. Жинсий алоқа давомида аёл ўзини нақадар суюкли ва эркак учун керакли эканлигини ҳис эта олиши лозим.
Агар аёл жинсий алоқага совуққон бўлса?
Аёл совуққон бўлишига бир нечта фактор сабаб бўлади, булардан асосийси бу:
аёлнинг биринчи жинсий алоқаси билан боғлиқ ёмон хотиралари алоқа давомида аёл умуман лаззатланмаслиги Демак, аёлнинг совуққонлиги эркакнинг қўлида. Агар эркак аёлни қўзғата олмаётган бўлса, аёл совуққон бўлаверади. Эркак керакли сўз ва ҳаракатлар билан аёлини қўзғата олишни билиши керак. Аёлни ҳам эҳтироси бор, уни уйғота билиш керак холос. Бугун жинсий алоқага совуққон бўлган аёл, эртага танимайдиган даражада эҳтиросли бўлиб ўзгариши ёнидаги эркакнинг қўлида.
Аёл учун жинсий алоқа давомида неча бор лаззатланиш керак?
Сонининг аҳамияти йўқ. Асосийси аёлни қўзғатгандан сўнг, тинчита билиш ҳам керак. Эркаклар қанчалик кучли қўзғаганидан қатъий назар оргазмдан кейин бутунлай сўнадилар. Лекин аёлда ундай эмас. Баъзида оргазм ҳис қилган тақдирда ҳам у яна алоқага ёки эркаланишга муҳтож бўлиши мумкин.
Аёл жисмоний қониқишни ҳис қилиши кимга боғлиқ?
Аёлни ўзидан кўра кўпроқ эркакка боғлиқ десак адашмаймиз. Лекин аёлни ўзи ўз ҳиссиётларини билмаса, ўз эҳтиёжларини билдира олмаса эркак, унга жисмоний лаззатланиш келтиришда қийналиши мумкин. Шунинг учун статистикага қараганда, кўп оилаларда жинсий алоқа давомида аёлларнинг 60%гина оргазм ҳис эта олади. Улардан 40% эса, бир неча йил турмушдан сўнг оргазм нима эканлигини биладилар.
Аёл оргазми ҳақида алдай оладими?
Ҳа, кўпинча аёллар эркакни ранжитмаслик учун оргазм ҳис қилганини алдаб айтиши мумкин. Лекин бунинг натижасида, биринчидан, эркак мақсадга эришдим деб ортиқча ҳаракат қилмай қўяди, иккинчидан, аёл доим алоқадан қониқмаган бўлиб қолаверади. Шунинг учун аёл алоқадан қониқламаганлиги ҳақида эрига айта олиш имконияти бўлиши керак.
Аёл учун оргазм муҳимми?
Эркакчалик эмас. Эркаклар учун жинсий алоқа худди инсонга овқатланиш каби зарур. Инсон қорни очганда овқат еб олиши шарт бўлгандек, эркаклар жинсий алоқага бўлган эҳтиёжини ҳам қондириши шарт. Албатта ҳаёт давомида маълум бир сабаблар (сафар, касаллик, айрилиқ ва ҳоказо)га кўра жинсий алоқадан вақтинча воз кечиш талаб этилади, бунда эркак сабрли бўла олади.
Аёлларда эса, алоқага умумий кучли жисмоний эҳтиёж мавжуд эмас. Табиатан улар ҳомиладор бўлиш учун жинсий алоқага киришишлиги кўзда тутилган. Лекин эволюция натижасида аёллар ҳам алоқадан лаззатлана олишни бошладилар. Ундан ташқари , аёл жинсий алоқадан психологик қониқишни ҳам кутади. Яъни эркак уни қанчалик кучли хоҳлаганини ҳис қилиб, эркак томонидан севилганидан, эркаланганидан у лаззатланади ва ўзидан қониқа олади. Бунга қўшимча равишда жисмоний лаззатланиш, яъни оргазм ҳам жой олса жинсий алоқанинг сифати аёл учун жуда юқори бўлади. Лекин аёл жинсий алоқа давомида эри уни жисмонан соғинмаганини ёки эҳтироссиз эркалаганини сезиб борса, у ҳолда нечта оргазм бўлмасин аёл алоқадан қониқмайди. Ва аксинча, эркак эҳтиросли бўлиб кунда аёлини жинсий алоқага ундаб фақат ўз эҳтиёжини қондиришни кўзлаб туриб, тезда қониқиб алоқани якунласа, у ҳолда аёл эркакнинг эҳтиросли бўлганига қарамай жисмонан қониқмай қолиши мумкин.
Шунинг учун «аёлга оргазм муҳимми?», деган саволга жавоб бериш қийин. Баъзида оргазм муҳим бўлиб, баъзида аёл алоқадан фақат психологик лаззатланишни кутади. Аёл учун ёнидаги эркак аёлига қачон нима кераклигини била олиши энг муҳим.