АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Ўзбекистонни "диний эркинликдаги жиддий ҳуқуқбузарликлар"да иштироки ёки тоқатли муносабати учун махсус кузатув рўйхатига киритди. Бу ҳақда АҚШ Давлат котибининг баёнотида келтирилган.
Помпеонинг сўзларига кўра, тегишли қарор 28 ноябрь куни қабул қилинган. Ушбу рўйхатга шунингдек Комор ороллари ва Россия ҳам киритилган.
ХХР, Эрон, КХДР, Саудия Арабистони, Тожикистон ва қатор бошқа давлатлар дин эркинликларини бузувчилар рўйхатига киритилган.
"Мен шуни белгиладимки, Бирма (Мьянма — таҳр.), Хитой, Эритрея, Эрон, Шимолий Корея, Покистон, Судан, Саудия Арабистони, Тожикистон ва Туркманистон 1998 йилда қабул қилинган халқаро диний эркинликлар бўйича (АҚШ) қонунига биноан ўта ташвишга солаётган давлатлар қаторига киради. Чунки улар "диний эркинликларнинг тизимли равишда, давомий ва жиддий" бузилишларида иштирок этиб келишмоқда", - деб баёнот қилган Помпео.
Дунё бўйича кўплаб ҳудудларда одамлар ўз эътиқодига монанд яшаётганликлари туфайли таҳдид, ҳибсга олиш ва ҳатто ўлим билан юзма-юз келишмоқда, деб таъкидлайди АҚШ Давлат котиби.
"АҚШ бу каби сиқувга олишларга томошабин бўлмайди", - деб баёнот қилган Помпео.