Иш

Apple’нинг “Иш учун суҳбат”ида бериладиган ажабтовур саволлар

  1. “8 ёшли болага модем/роутер нималигини, унинг вазифасини тушунтириб беринг.” — Уй учун электрон қурилмалар маслаҳат хизмати мутахассиси номзодига.
  2. “Тасаввур қилинг қўлингизда 2 та тухум бор. Уларни нечанчи қаватгача баландликдан ва қандай қилиб синдирмасдан пастга улоқтира оласиз? Бунинг оптимал ечими қандай?” — Дастурий таъминот инжинири номзодига.
  3. “Бирор қизиқарли муаммони ва унинг ечимини гапириб беринг.” — Дастурий таъминот инжинири номзодига.
  4. “Ер юзида ҳар куни қанча бола дунёга келади?” — Халқаро таъминот менежери номзодига.
  5. “Ўзингизни тасвирлаб беринг, сизни нима кўпроқ ҳаяжонга солади?” — Дастурий таъминот инжинири номзодига.
  6. “Учта қути бор. Бирида олма, бошқасида апельсин, учинчисида эса олма ва апельсин бор. Аммо уларга хато ёрлиқ ёпиштирилган. Дейлик, олма мавжуд қутига апельсин ёрлиғи ёпиштирилган. Сизга улардан бирини очиб берамиз ва сиз унга мўраламасдан туриб, ундан мевани оласиз. Шу мевага қараб туриб, қандай қилиб бошқа қутиларда қайси мева борлигини аниқ айтиб бера оласиз?” — Дастурий таъминот инжинири номзодига.
  7. “Сценарий: Тасаввур қилинг, сиз 20 дақиқа кутиб, асабийлашиб, қий-чув кўтаришга шайланиб турган харидор билан юзма-юз турибсиз ва у сизга ҳозир дўкондан чиқиб кетиб, бизга рақиб бўлган брендларнинг компьютерини сотиб олмоқчилигини айтади. Сиз вазиятни юмшатиб, харидорни олиб қолиш масаласини ҳал қилинг.” — Мижозлар билан ишлаш бўйича мутахассис.
  8. “Нима деб ўйлайсиз, сиз доно одаммисиз?” — Дастурий таъминот инжинири номзодига.
  9. “Муваффақиятсизликларингиз ва улардан чиқарган сабоғингиз ҳақида гапириб беринг?” — Дастурий таъминот менежери номзодига.
  10. “Бирор марта раҳбар қарорига қарши чиққанмисиз? Буни қандай тушунтиргансиз? Мисоллар билан гапириб беринг.” — Дастурий таъминот инжинири номзодига.
  11. “Ҳаётингизда қилган, сизни фахр-ғурурга тўлдирадиган бирор ишингиз ҳақида гапириб беринг.” — Дастурий инжиниринг менежери номзодига.
  12. “Сизни нима сабабдан ишга олишимиз керак?” — Бош дастурий таъминот инжиниринги номзодига.
  13. “Харидорлар муаммосини ҳал қилган яхшими ёки харидорларга яхши хизмат кўрсатишни ривожлантирган яхшими?” — Мижозлар билан ишлаш бўлими мутахассиси номзодига.
  14. “Сиз ижобий феъл-атворли одамга ўхшайсиз. Бу ҳаётда нима сизнинг кайфиятингизни буза олиши мумкин?” — Оилаларга хизмат кўрсатиш бўлими мутахассиси.
  15. “Сизни бугун бу ерга нима бошлаб келди?” — Дастурий таъминот инжинири номзодига.
  16. “Сўнгги 4 йилдаги энг яхши кунингизни айтинг. Шунингдек, энг нохуш кунни ҳам.” — Инжиниринг лойиҳалаштириш менежери номзодига.
  17. “Apple жамоасига қўшилишдан мақсад нима? Агар сизни ишга ёлласак айни пайтдаги ишингизда нимани йўқотасиз? — Ахборот технологиялари мутахассиси номзодига.
  18. “Кейинги 5 йилдаги режаларингизни ўртоқлашинг.” — Дастурий таъминот инжинири номзодига.
Business Insider нашридан олинди.