Россиялик бизнесмен Алишер Усмонов Белгиянинг “Андерлдехт” футбол клубини сотиб олиши мумкин, деб хабар қилмоқда Het Laatste Nieuws газетаси.
Усмоновдан ташқари ушбу клубни сотиб олишга Пол Гейзенс ва Воутер Вандерхауте биргаликда ҳаракат қилишмоқда.
Футбол клуби айни дамда Роджер Ванден Стокк тегишли. Хабарда айтилишига кўра, клубга янги мулкдор эга бўлсада, унинг бошқаруви бугунги кундаги раҳбарият остида қолади. Алишер Усмоновнинг матбуот хизмати хабарига кўра, бизнесмен бу борада ҳали якуний қарор қабул қилмаган.
“Жаноб Усмонов доимий равишда турли таклифлар олиб туради. "Андерлехт" футбол клубини сотиб олиш ҳақидаги таклиф ҳам шулар жумласидан, лекин ҳозирча ҳеч қандай қарор қабул қилингани йўқ. Алишер Усмонов “Арсенал” клубининг доимий ва софдил мухлиси ҳамда клуб акциядоридир”, — дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов Лондоннинг “Арсенал” клубининг 30 фоиз акциялари эгасидир.
"Андерлехт" эса ўз тарихида бельгия чемпионатида 34 маротаба, мамлакат кубогида 9 маротаба, Бельгия суперкубогида 13 маротаба чемпион бўлган. Ундан ташқари икки маротаба Кубоклар эгалари кубоги ҳамда УЕФА суперкубоги, бор маротаба УЕФА кубоги соҳиби бўлган.