Мазкур видеода 2017 йилда тақдим қилиниши кутилаётган Nissan GT-R суперкарининг, 3.8 литрлик, 24 клапанли қўш-турбовинтли V6 двигателининг қўлда терилишига гувоҳ бўлинг. Бу дунёдаги энг машаққатли 3D жумбоқнинг ечилишига ўхшайди. Деталлар хилма-хиллиги гўёки устани адаштирадигандек.
Ниҳоят, 565 от кучига эга қудратли машинанинг қувват манбаи тайёр бўлди. Биз эса мўъжизанинг яратилиш жараёнига гувоҳ бўлдик.