Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Раҳбарлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ходимларни доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қўшимча киритилди, деб ёзади Norma.
Давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларига ишга таклиф этилаётган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосликдаги мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) — мазкур фуқаролар лавозимда турадиган даврга прописка қилиниши лозим. Пойтахт ёки пойтахт вилоятида кўчмас мулк сотиб олиш ҳуқуқи 11-бандга асосан прописка қилинганларда лавозимда камида 3 йил бўлгандан кейин вужудга келади.
Фуқароларнинг мазкур тоифаси доимий пропискани расмийлаштиришда тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасини ҳамда лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқдан кўчирмани тақдим этишлари керак.