Сўнгги йилларда кўпайиб бораётган саратон хасталигига қарши туя сути ва пешобидан фойдаланилаётгани ҳақида кўп эшитяпмиз. Кўпчилик юртдошларимиз ҳам бу касалликка қарши курашиш учун туячилик фермалари мавжуд Жиззах, Навоий, Қорақалпоғистон ҳудудларига боришмоқда.
Ўтмишда дезинфекция қилувчи дори воситалари кашф этилмаган даврда араблар яра-чақалар ёки жароҳатларни ёш туя пешоби билан ювишган. Ҳозир ҳам чўлу биёбонларда шу усул қўлланади. Яна улар аъзои-баданлари беҳол бўлганда ёҳуд ичакларида оғриқ ҳис этганларида туя пешоби ва сутини ичиб даволанганлар.
Айни кунларда Арабистонда яшовчи бедуин қабиласи вакиллари ҳозирда ҳам тиш оғриғи, милклар яллиғланиши, оғиз бўшлиғи касалликларида оғизларини ёш туя пешоби билан чайишади. Шунингдек, улар сочнинг қуюқ ўсиши учун ва қазғоқнинг олдини олишда туя пешобини қўллашади. Битни йўқотишда ҳам бу усул самарали ҳисобланади. Яна тумов ва шамоллашда туя пешоби билан бурун чайилади. Кўз яллиғланишида туя пешоби билан ювилади.
Чипқон ва маддали (таги қаттиқ йиринг бойлаган) яраларнинг етилишида туя пешобига эзилган алоэ барги аралаштириб малҳам тайёрланади. Бедиунлар шу малҳамни беморнинг шикастланган жойига боғлаб қўйишади. Яна тинимсиз иситмалаётган беморга ёш туянинг сути билан пешобини тенг миқдорда аралаштириб ичиришади.
Аллергия хасталигига чалинган ва тумов бўлган беморларни цитрус ўсимликларини истеъмол қилган туя пешобини ҳидлатиш йўли билан даволашади. Бедиунлар ҳали кўпаймаган, ёш туя пешобини биринчи марта болалаган, янги туққан туя сути билан аралаштириб «аль-макъшура» номли шифобахш ичимлик тайёрлашади. Шуниси эътиборлики, ёш туя чўлу биёбондаги янтоқ ва шифобахш ўсимликлар билан озиқланган бўлиши зарур. Шундагина унинг пешоби шифобахш хусусиятга эга бўлар экан.
Қирол Абдулазиз университетидан доктор Ахлям аль-Авади туя пешобини бактерия ва замбуруғларга таъсирини ўрганди. Унинг илмий тадқиқотлари асосида «вазарин» номли препарат яратилди. Туя пешоби замбуруғ, бактерия ва ачитқиларга қарши курашда кенг таъсир этувчи антибиотиклардай самара берди. «Вазарин» дори воситаси тери касалликлари (темиратки, псориаз), аллергия, маддали яралар, куйишда, оёқ ва қўл тирноқларининг замбуруғли касалликларида қўлланилганда беморлар шифо топди. Бу препарат хавфсиз бўлиб, акс таъсири йўқ. Шунингдек, арзонлиги билан харидоргирдир.
Яна бир араб тадқиқотчиси Муҳаммадани Аҳмад Абдулла истисқо (водянка) касаллигини даволашда 15 кун давомида 15 нафар бемор билан ҳамкорликда ишлади. Тадқиқот аввалида бу беморларнинг қорнида жигар хасталиги туфайли жуда кўп суюқлик йиғилиб қолган эди. Шифокор-олим ҳар куни беморларга маълум миқдорда туя пешобини унинг сути билан аралаштириб оч қоринга ичишни тавсия этди. Орадан 15 кун ўтгач натижа кўзга яққол ташланди. Чунки, хаста кишиларнинг қорнидаги шишлар йўқолиб, беморлар ўзларини яхши ҳис эта бошладилар.
Яна Муҳаммадани 25 нафар жигар циррози хасталиги билан оғриган беморлар билан ҳам тадқиқот ўтказди. Уларнинг 15 нафарининг жигарини ёғ босган эди. Қолган беморларда жигар циррози пайдо бўлишига бошқа сабаблар бўлган. Доктор икки ой давомида уларни юқорида баён қилинган усул билан даволади. Беморлар ўзларини яхши ҳис эта бошлашди. Аммо тадқиқот даври тугаган бўлсада кўпгина беморлар яна икки ой давомида туя пешоби ва сутини аралаштириб ичиб юришди. Бу муддатдан сўнг улар тиббий кўрикдан ўтишгач, беморлар бутунлай жигар циррозидан тузалиб кетгани аниқланди.
Бедуин қабиласи вакиллари лейкемия (қон раки) билан оғриган тўрт нафар беморни оч қоринга 40 кун давомида туя пешоби ва сутини аралаштириб даволашди, дея хабар беради «Тарикъ аль - хидая фи даръ махатир аль-жинн ваш-шаятин» китоби муаллифи. Даволаш муддати давомида беморлар бошқа ҳеч нарса истеъмол қилишмаган. Арабистонда яшовчи бедиунлар туя пешобини «аль-вазар» дейишади.
Уни қўллаш усули қуйидагича:
Туянинг пешобидан бир қаҳва идишча миқдорда (уч ош қошиқ) олинади ва бир пиёла туя сути билан аралаштирилиб, истеъмол қилинади.