Биласизми?

Туркманистонда ўзбек тилида таълим бериладиган мактаб очилиши мумкин

Туркманистоннинг Тошҳовуз вилоятида таълим ўзбек тилида юритилиш эҳтимоли бўлган янги мактаб учун муҳтамал ўқувчиларни танлаб олиш мақсадида мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар рўйхатга олинмоқда.

Хабарларга кўра, сўнгги икки ҳафта мобайнида ўзбек ва қозоқ оилаларидаги болаларни рўйхатга олиш бўйича фаоллик кузатиляпти.

«Туркманистон президентининг Ўзбекистонга яқиндаги ташрифдан кейин кўпчилик бу рўйхатга олиш вилоятда ўзбек мактаблари барпо этиш мақсадида амалга ошириляпти, дея умид қилмоқда. Бу минтақада таълим ўзбек тилидаги юритилган мактаблар Туркманистоннинг биринчи президенти даврида ёпилганди», дейди маҳали журналист.

Маълумот учун, Тошҳовузнинг айрим туманларида аҳолининг аксар қисмини ўзбек миллатига мансуб ватандошлар ташкил этади лекин ўзбек тилида таълим бериладиган мактаб йўқ.