Биласизми?

Тошкентда жамоат транспорти ҳаракат йўналишларига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланган кўчаларни айланиб ўтиш учун жамоат транспортининг ҳаракат йўналишларига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилишини маълум қилади.

Бу Президентнинг 2017 йил 19 майдаги “Тошкент шаҳрида икки йўллик электрлаштирилган тезюрар темир йўлини қуриш” лойиҳасини амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ушбу темир йўл қурилиш монтаж ишларининг бажарилиши билан боғлиқ.