Биласизми?

Табассумга мойил фикрлар

Болага исм қўйганингда унли ҳарф билан тугайдиган ном танла. Шунда уни чақирганингда сени тезроқ эшитади.

Билл Козби

***

Гапирмаганим туфайли ҳали ҳеч қачон азият чекканим йўқ.

Кэлвин Кулиж

***

Кексайганинг сайин уч нарса рўй беради. Биринчиси хотирангдан айриласан. Қолган иккитасини негадир эслай олмаяпман!

Норман Виздом

*** 

Саксонга киргунингча ҳамма нарсани кўрасан ва ўрганасан. Биргина муаммо буларни керак пайтда эслай олмайсан.

Жорж Бёрнс

*** 

Айтишларича, агар сиёсатда айтилган бирор гапдан бохабар бўлмоқчи бўлсанг эркакдан сўраш, бўлган ишни билиш учун эса аёлга мурожаат қилиш лозим.

Маргарет Тетчер

 ***

Аёллар ҳеч қачон эркаклар каби омадли бўла олишмайди. Чунки уларнинг  маслаҳатчи хотинлари йўқ.

Дик Вэн Дайк

***

Ўғриларга ё пулинг ёки ҳаётинг керак. Хотинингга эса иккаласи ҳам керак.

Самуэл Батлер

*** 

Аёлнинг шубҳаси эркакнинг ишончидан аниқроқ бўлади.

Ридярд Киплинг

*** 

Омадли эркакнинг атрофида аёллар гирдикапалак бўлишади. Унинг ортида эса хотини турган бўлади.

Граучо Маркс

*** 

Агар дунёда аёл бўлмаганида, барча мол-давлат ўз қадр-қимматини йўқотган бўлар эди.

Аристотель

*** 

13 ёшимгача “кўп гапирма” менинг исмим бўлса керак, деб ўйлаганман.

Жо Намэт

*** 

Мени ўғирлашгач, бармоғимни кесиб отамга жўнатишди. У бўлса фақат шунинг ўзи етарли исбот бўлолмаслигини айтибди.

Родни Денжерфилд

***

Футболни «ҳаёт-мамот масаласи» деб ўйлаб кўпчилик янглишади. Аслида, футбол – бундан ҳам муҳимроқ масала.

Билл Шанкли

*** 

Меҳмон балиққа ўхшайди: уч кун ўтгач сасишни бошлайди.

Бенжамин Франклин 

*** 

Жамият шунчалар бағрикенгки, у даҳоликдан бўлак ҳамма нарсани кечиради.

Оскар Уайлд

*** 

Барча нарса, ҳатто ахлатнинг ҳам пул туришини аёлга уқтириш – дунёдаги энг қийин ишлардан бири.

Эдгар Уотсон 

***

Аёллар хато қилиб нотўғри йўлдан юришганида, эркаклар уларга эргашиб тўғри йўлдан боришади.

Мей Уэст

***

Кундалик меҳмон – ошхона ўғриси.

Қадимий мақол 

***

Аёлнинг ақли эркакникидан анча тозароқ бўлади. Чунки у буни тез-тез алмаштириб туради.

Оливер Ҳердфорд 

***

Ниҳоят, 38 ёшимда мен аёлдан ўзим эшитишни хоҳлаган сўзларни эшитдим: “Мен миллионер отамнинг ягона меросхўриман”.

Марк Клеин 

 ***

Биринчи кун – меҳмон. Кейинги кун – ташвиш. Учинчи кун эса – зараркунанда.

Эдуар  Лейболье

*** 

Аёлларга жим турган эркак ёқади. Улар “у мени тинглаяпти” деб ўйлашади. Қадимий ҳазил

*** 

Севги эшшакни ҳам рақс тушишга ўргатади.

Француз мақоли

*** 

Мен ўзим йўқотган барча нарсалар орасидан айниқса хотирамни жуда соғинаман.

Марк Твен

***

Хотинимдан туғилган кунини қаерда нишонламоқчи эканлигини сўрадим. “Илгари ҳеч ҳам бўлмаган бирор ерда нишонлаш ниятидаман,” жавоб берди у. “Унда ошхона энг яхши жой!” маслаҳат бердим унга.

Генри Янгмен

***

Идорадаги олтин қоида шуки, бошлиқнинг латифасига доимо кулиш керак.

Роберт Паул

***