"Самарқанд" халқаро аэропорти давлат унитар корхонаси юк ташишни ташкиллаштириш хизмати ва авиаташув гуруҳига мутахассисларни ишга таклиф қилмоқда.
Номзодлардан ўзбек, рус ва инглиз тилида эркин сўзлаша олиш талаб этилади.
Ҳужжатлар жорий йилнинг 30 майигача қабул қилинади.
Танлов комиссияси 13 июнда йиғилишини ўтказади.
Танловдан ўтган номзодлар "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК ўқув-машғулот марказига ўқишга жўнатилади.