Биласизми?

Пенcияларни тайинлаш жараёнини соддалаштирилади

“Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишни жорий этиш чора-тадбирлари ҳақида” Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Қарор лойиҳаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан тайёрланди.

Қарор лойиҳасида Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритиш фуқароларнинг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри базаси асосида ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик бериш назарда тутилган.

Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумотлар 2019 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир жисмоний шахс бўйича иш берувчилар томонидан давлат солиқ органларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ ҳисоботи таркибида белгиланган тартибда тақдим этилади.

Давлат солиқ қўмитаси 2019 йил 1 январга қадар фуқароларнинг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестрини юритиш бўйича дастурий таъминотга Иш ҳақини ҳисобга олиш реестрини юритишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш ва уни солиқ органларининг ягона интеграциялаштирилган ахборот ресурс базасига жорий этиш кўзда тутилган.

Шунингдек, Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестрини шакллантириш ва юритиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқилади.

2019 йилдан бошлаб фуқароларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали фуқароларнинг ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш бўйича давлат интерактив хизматини жорий этилади.

Қарор лойиҳаси 20 сентябригача муҳокама қилинади.