Биласизми?

Пенcия таъминоти бўйича янги лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Шу йил 5 сентябрда Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳалари муҳокамаси порталига “Фуқаролар пенсия таъминоти тизимининг ижтимоий адолатлилигини ва самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони лойиҳаси жойлаштирилди.

Фармон лойиҳасига кўра, 2018 йил 1 октябридан барча ишлаётган пенсионерларга пенсия тўлиқ ҳажмда тўланади.

Бундан ташқари, 2019 йил 1 январидан пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган энг юқори иш ҳақи миқдори энг кам иш ҳақининг 8 бараваридан 10 бараварига оширилади.

Ушбу фармон лойиҳаси Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан тайёрланди.

Муҳокама 20 сентябрда якунланади.