Янги йилни янги саҳифадан бошлашга қарор қилдингизми? "Лайфхакер" нашри таниқли ёзувчи Пауло Коэльонинг бу борадаги тавсиялари билан бўлишди.
Ўтмишни тарихда қолдиринг. Бирор бир вазият ёки инсонни ушлаб қолишга уринманг. Агар биргина ҳаётий босқични ҳаддан ташқари чўзиб юборсангиз, у ҳолда сиз ҳаётнинг янги босқичида мазмун ва бахт топа олмайсиз.
Сиз илгари муҳим бўлган нарса нима учун бугун ўз моҳиятини йўқотганини англаб етмагунингизча кейинги қадамни қўймаслигингизни айтишингиз мумкин. Бироқ вазиятга бундай ёндашиш ўзингиз ва яқинларингизни чарчатиб қўяди.
Ҳамма нарса ўтади ва ҳар қанча қийин бўлмасин, ўтмишни қўйиб юборишимиз керак.
Бу дунёда ҳамма нарса бизнинг қалбимизда рўй бераётган воқеаларнинг аксидир. Сизни ортга тортувчи ҳис-туйғулардан халос бўлибгина, янги таассуротларга жой бўшатасиз.
Ўтмишни қўйиб юборинг. Ундан халос бўлинг. Унутманг, мағлубиятдан ҳеч ким суғурталанмаган. Асосийси — олдинга қараб ҳаракат қилиш.
Бировдан ҳеч нима кутманг, сизнинг саъй-ҳаракатларингиз ёки ҳис-туйғуларингиз ким томонидандир баҳоланишини кутманг. Ҳар доим бир нарса ҳақида ўйлайверманг, йўқотган нарсаларингизни ёдга олаверманг - бу сизнинг ҳаётингизни захарлайди.
Муносабатлар тугаганлигини инкор этиш ёки қарор қабул қилишни доимо орқага суришдан ёмони йўқ.
Ҳаётни янги саҳифадан бошлаш учун босиб ўтилган йўлни ўтмишда қолдириш керак. Ғурур ёки заифлик сабаб эмас, шунчаки бундан буён сизнинг ҳаётингизда унга ўрин йўқлиги сабабли шундай қилинг. Ўзингизга ўзингиз ўтмишни қайтариб бўлмаслигини таъкидланг. Бу сизга эриш туюлиши мумкин, лекин жуда муҳим.
Шундай экан, ўтмиш билан яшашни бас қилинг ва янги ҳаётга кулиб боқинг.
Манба: Kun.uz