Сўнгги вақтларда тез-тез одамгарчилик, одамлар ўртасидаги меҳр-оқибат анқонинг уруғига айланганидан тез-тез нолийдиган бўлдик. Аммо, оқибатсизлик ҳар доим бўлгани каби, одамгарчилик ҳам барҳаёт туйғудир. Қуйидаги суратларни кўрар экансиз, беихтиёр таъсирланасиз, яхши одамларнинг борлигидан кўнглингиз хотиржам тортади. Ҳар биримиз ҳар кунимизни яхшиликка сафарбар қилайлик!
1. 9 ёшли болакай отасининг рухсати билан гаражни кўчадаги дайди итларга турар жойга айлантирди.
2. Соябонли аёл мадори қуриган, имконияти чекланган отахонга ёмғирли кунда ёрдам бермоқда.
3. Бу оқибатли болакай йил давомида йиққан 120 долларига муҳтожлар учун озиқ-овқат харид қилди.
4. Меҳрибон 8 ёшли ака имконияти чекланган укасининг орзусини амалга ошириш учун махсус триатлон ясаттирди.
5. Ҳиндистондаги ресторанлардан бири кўчага уйсизлар учун озиқ-овқатга тўла музлаткич қўйди.
6. Сайёҳ чўкаётган мушукни соябони ёрдамида муқаррар ўлимдан сақлаб қолди.
7. Норвегиялик йигитлар умрларини гаровга қўйиб чўкаётган қўзичоқни қутқариб қолишди.
8. Мусулмон киши инглиз хонимига ер ости йўлидан ўтишга кўмаклашди.
9. Нью-Йорклик бу сартарош ҳар якшанба куни уйсиз, муҳтожларга бепул хизмат кўрсатади.
10. Японияда полиция ходимлари ўрдаклар оиласига йўлни кесиб ўтишда ёрдамлашмоқдалар.
11. Ҳамжиҳат йўловчилар платформа ва поезд оралиғида тиқилиб қолган йўловчининг ҳаётини қутқариб қолишди.
12. Туркиялик ёш келин-куёв тўйга меҳмон чақириш ўрнига, суриялик қочоқлар учун дастурхон ёзиб, ўзлари хизмат қилишди.
13. Бу инсон касал итига ёққани учун ҳар куни у билан бирга сувга киради.
14. Покистонлик официант қўли ишламайдиган муҳтожни овқатлантирмоқда.
15. Бразилияда бўлган намойишлар чоғида одамларга "Бугун менинг туғилган куним. Шу кунни тинчликда ўтказсам деган эдим", деб мурожаат қилган полиция офицери шарафига намойишчилар торт кесиб, таваллуд кунни бирга нишонлашмоқда.
16. Бангладешлик бола сув тошқинлари чоғида умрини хавф остига қўйиб, кийик боласини қутқариб қолди.
17. Бу киши ресторанда таом тайёрланиши керак бўлган тошбақаларни сотиб олиб, уларни ватанига қайтарди.
18. Соқов қўшнини бахтиёр қилиш истагида бўлган бутун маҳалла соқовлар тилини ўрганиб, ҳамсояни ҳаяжонга солди.
19. Жарроҳ юрак жарроҳлиги амалиётидан олдин 2 ёшли хаста болакайни хотиржам қилмоқда.
20. Хаста кишиларни бахтиёр қилиш учун ойна тозаловчилар фильм қаҳрамонлари қиёфасига кирдилар.