Биласизми?

Ўзбекистондаги стадионда намоз ўқиш учун алоҳида жой ва таҳорат олиш хоналари ажратилади

Тошкентнинг “Локомотив” клуби уй стадиони ҳудудида намоз ўқиш учун жой тайёрлади. Бу ҳақда клуб Матбуот хизмати хабар бермоқда.

16 май куни Ислом динининг муборак Рамазон ойи кириб келмоқда. Шу муносабат билан “Локомотив” стадионига ташриф буюрган футбол мухлислари 4-сектор олдида ажратилган жойда намоз ибодатларини бажаришлари мумкин бўлади. Шунингдек, стадионда таҳорат олиш хоналари ҳам ташкил этиб берилади.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” – “Бухоро” учрашувига кириш бепул. Чипталар “Локомотив” стадиони кассаларида тарқатилади. Ўйин эртага, 11 май куни соат 20:30 да бошланади.