Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҳукуматнинг “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб ёзади Kun.uz.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар:
1. 1-иловада:
а) 25-бандга (Сотувчи-ходим харидорга зарур сифатга эга бўлган товарни идишда ва (ёки) ўралган ҳолда, муайян тўпламда (товарлар комплекти) ва комплектлиликда товарга тегишли бўлган ҳужжатлар ва анжомлар билан бирга бериши керак) қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилди:
“Полимер плёнкали пакетларни бепул бериш, уларнинг қийматини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган товарлар қийматига қўшиш, шунингдек, уларни уз таннархидан паст нархларда сотиш (тутқичсиз ва товарларнинг ажралмас қисми ҳисобланган пакетлар бундан мустасно) тақиқланади”;
б) 163-бандга қуйидаги мазмундаги сўзлар қўшилди:
“(алоҳида полимер плёнкали пакетларга ўраш (жойлаш) бундан мустасно)?’;
в) 189-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилди:
“полимер плёнкали пакетларни бепул бериш, уларнинг қийматини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган товарлар қийматига қўшиш, шунингдек, уларни ўз таннархидан паст нархларда сотиш (тутқичсиз ва товарларнинг ажралмас қисми ҳисобланган пакетлар бундан мустасно)”;
г) 190-бандга қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши қўшилди:
“полимер плёнкали пакетларни бепул бериш, уларнинг қийматини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган товарлар қийматига қўшиш, шунингдек, уларни ўз таннархидан паст нархларда сотиш (тутқичсиз ва товарларнинг ажралмас қисми ҳисобланган пакетлар бундан мустасно)”;
ўн биринчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисобланади.
2. 2-иловада:
а) 19-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилди:
“Полимер плёнкали пакетларни бепул бериш, уларнинг қийматини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган товарлар қийматига қўшиш, шунингдек, уларни ўз таннархидан паст нархларда сотиш (тутқичсиз ва товарларнинг ажралмас қисми ҳисобланган пакетлар бундан мустасно) тақиқланади”;
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисобланади;
б) 25-бандга куйидаги мазмундаги хатбоши билан қўшилади:
“полимер плёнкали пакетларни бепул бериш, уларнинг қийматини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган товарлар қийматига қўшиш, шунингдек, уларни ўз таннархидан паст нархларда сотиш (тутқичсиз ва товарларнинг ажралмас қисми ҳисобланган пакетлар бундан мустасно)”.
Ушбу қарор 2019 йил 1 январдан кучга киради.