Биласизми?

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати жуда ҳам кескин даражада кўтарилиши айтилмоқда

Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, бугун, 11 май куни Республикада қуйидагича об-ҳаво кузатилади.

Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +21...+23, кундузи +35...+37 даража иссиқ бўлиб, шамол тезлиги 7-12 м/с га етиши мумкин.

Фарғона водийсида кечаси +17...+22, кундузи +32...+37 даража иссиқ бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди.

Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +32...+37 даража иссиқ бўлади. Шамол тезлиги 15-20 м/с га етиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси +20...+25, кундузи +33...+38 даража иссиқ бўлади. 15-20 м/с тезликда шамол эсиб, қисқа ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво кечаси +20...+25, кундузи +35...+40 даража иссиқ бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +27...+32 даража иссиқ бўлиб, 12-17 м/с тезликда шамол эсади.