Биласизми?

Ўзбекистонда доллар нархи оширилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 2 майдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади, деб ёзмоқда Sof.uz.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 3734 сўму 91 тийин этиб белгиланди. Ўтган ҳафтада долларнинг давлат курси 3623,07 сўмни ташкил қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.