Ўзбекистон ва АҚШ Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтонга ташрифи чоғида 4 миллиард долларга битим имзолаш ниятида. Бу ҳақида Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм хабар бермоқда.
У «Ўзбекистон 24» телеканалига маълум қилишича, битимлар савдо, тижорат, инвестиция соҳаларида тузилади.
Лэмм икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг энг истиқболли йўналишлари, хусусан, нефть-газ тармоғи ва рангли металлургия эканлигини айтди.
Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи 15—17 майга мўлжалланган, томонлар бир қатор ҳужжатларни имзолашни режалаштирмоқда.