Биласизми?

Ўзбекистон жалб қилинган сармоя ҳажми бўйича МДҲда нечанчи ўринда?

Ўзбекистон II чоракда жалб қилинган сармоя ҳажми бўйича МДҲ мамлакатлари орасида биринчи ўринни эгаллади. 1,24 миллиард доллар ёки 51% сармоя жалб қилинган, деб ёзмоқда Kun.uz.

Қайд этилишича, бу Евросиё тараққиёт банкининг халқаро банкларнинг инвестиция фаолияти шарҳида келтирилган.

Жалб қилинган сармоя ҳажми бўйича иккинчи ўринни Россия 855,3 миллион доллар (умумий молиялаш 33%) миқдорда ажратилган сармоя билан эгаллади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Россия маъқулланган лойиҳалар сони бўйича биринчиликни эгаллашди. Ўтган чорак учун ҳар бир мамлакатда бештадан ташаббус тасдиқланган.