Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Рио Олимпиадасида 3 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида Куба, Қозоғистон, Россия, АҚШ каби кучли терма жамоаларни ортда қолдириб, 1-ўринни эгаллади, деб Kun.Uz ёзмоқда.
Ўзбекистон бокс терма жамоаси умумий ҳисобда Риода 7 та медални қўлга киритди.
Ҳамюртларимиз Ҳасанбой Дўстматов (49 кг), Шаҳобиддин Зоиров (52 кг), Фазлиддин Ғоибназаров (64 кг) олтин медаль, Шаҳрам Ғиёсов (69 кг), Бектемир Мелиқўзиев (75 кг) кумуш медаль, Рустам Тўлаганов (91 кг) ва Муроджон Аҳмадалиев (56 кг) бронза медаллари соҳиби бўлдилар.
Шунингдек, умумжамоа ҳисобида кучли бешликдан, Куба (3-0-3), Франция (1-2-2), Қозоғистон (1-2-2), Россия (1-1-3) ва АҚШ (1-1-1) терма жамоалари ўрин олди.
Спортчиларимизга Риодаги ёрқин, ғолибона иштироклари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Биз сиз билан фархланамиз! Ғалабалар муборак бўлсин!!!