Молия вазирлиги давлат қимматбаҳо қоғозларини чиқаришни режалаштирмоқда, деб хабар қилди ушбу вазирлик матбуот хизмати.
Қимматбаҳо қоғозларни сотилишидан тушган маблағ республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишга йўналтирилади. Шунингдек, мутахассислар жаҳон амалиётида кенг қўлланилаётган облигацияларни чиқариш масаласини ҳам кўриб чиқишмоқда.
2011 йилда Ўзбекистонда қимматбаҳо қоғозларни чиқариш тўхтатилган. 1996-2011 йиллар давомида Молия вазирлиги томонидан умумий қиймати 803 миллиард сўмлик қимматбаҳо қоғозларни чиқарилган. Ўртача йиллик қиймати 50 миллиард сўмни ташкил қилди.
Марказий банк март ойи якунида пул-кредит сиёсатини ривожлантириш ва амалга ошириш концепцияни эълон қилганди. Унда қимматбаҳо қоғозларни чиқаришни тиклаш кўзда тутилганди.