Биласизми?

Марказий банк: асосий истеъмол маҳсулотларининг нархлари пасайишни бошлади

Ўзбекистонда асосий истеъмол товарларининг ўрта даражадаги нархи март ойида 0,4 фоизга камайди. Шу ўринда январ ва феврал ойларида бу кўрсаткич 0,6 фоиз ва 0,7 фоиз бўлган. Булар Марказий банк 2018 йил пул-кредит сиёсати ҳақидаги ҳисоботида қайд этилган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотлари ва Марказий банк кузатувлари натижаларига кўра республикада 4 ой ичида инфляция даражаси секинлашди ва барқарорлашди.

"Истеъмол нархлар индекси услуби бўйич инфляция даражаси январ (2,7 фоиз%) билан солиштирилганда феврал ва март ойларида 1,1 фоизга секинлашди ва прогноз кўрсаткичлар доирасида", — дейилган ҳисоботда.

Марказий банк кузатуви асосий истеъмол товарлар гуруҳи бўйича март ойида 0,4 фоизга (январ ва февралда 0,6 фоиз ва 0,7 фоиз) камайганлигини кўрсатди.

Жорий йил биринчи чорагида иқтисодиётнинг истеъмол секторида нархлар даражаси пасайиши ва барқарорлашувининг асосий омиллари: иқтисодиётда қатъий пул-кредит шартларининг сақланиб қолиши, январ-март ойларида валюта курсини 0,5 %да бўлиши, давлат бюджети бажарилиши, ички бозорда рақобат муҳитини яхшилаш, импорт товарларининг ҳажмини ошириш, мева-сабзавотлар импорт ҳажми кўпайиши ҳисобига амалга оширилди.