Ўтган 20-асрнинг 70 йилларида кўпчиликка фақат иккита жинсий алоқа орқали юқадиган касаллик маълум эди. Бизнинг давримизга келиб эса, уларнинг сони 25тадан ошган. Уларнинг баъзилари бутунлай бедаво ҳисобланиб, тиббиётчилар ҳалигача уларга қарши самарали даъвони ярата олишмади. Барчага маълуму машҳур орттирилган иммун танқислиги синдроми (ОИВ) ва генитал герпес вируси шулар жумласидан.
Қизиғи шундаки, инсон папиллома вируси, сифилис ва генитал герпес хасталиклари фақатгина тери орқали юқиб, бу ҳолда махсус ҳимоя воситалари (презервативлар) ҳеч қандай ёрдам бера олмайди.
>Энг ёмони, бу каби хасталикларга чалинган ҳар уч беморнинг икки нафари ҳали 25 ёшга тўлиб улгурмаганлардир. Дунё бўйлаб ҳар 15 сонияда бир киши ана шундай хасталикларга чалинади. Одамлар кўнгилхушлик қилиш истагининг шу қадар кучлилигидан олдида қандай аянчли ва оғир мусибатлар кутаётганига шунчаки кўз юмишади. Бу табиий ҳол албатта. Вужуд истак-хоҳишлардан ўт бўлиб ёнса, юрак қайноқ, ўтли муҳаббатни тусаб турса, фожеали қисмат ҳақида қандай бош қотириш мумкин?!
>Эътиборингизга ҳавола этишни истаган қуйидаги маълумотлар ёшларни тизгинсиз нафс ортидан кетса уларни қандай натижалар кутишидан огоҳлантиради, бу йўлдан қайтаради, деган ниятдамиз.
1. ОИВ-ОИТС
ОИВ – инсон иммунитети етишмаслиги вируси бўлиб, орттирилган иммун танқислиги синдромининг сўнгги босқичи саналади. Бунда одам организмида кўп сонли хавфли ўсмалар пайдо бўлади, инфексия, турли вирус, бактерия, замбуруғлар келтириб чиқарувчи инфексиялар авж олади. Одатда соғлом кишилар организми уларга қарши етарлича кураша олувчи иммун тизимига эга бўлади.
ОИВ ҳолатидан эса оддийгина шамоллаш вируси ҳам инсон организмини адойи тамом қила олади. Унутмаслик лозимки, ОИТСни даволаш имконсиз, уни қимматбаҳо дори воситалари ёрдамида бир мунча вақт ушлаб туриш мумкин холос. Расмий маълумотларга кўра бугун дунёда 42 миллион нафардан зиёд ОИТСга чалинган беморлар рўйхатга олинган (Яна миллионлаб беморлар ўзининг касал эканини билмайди ёки буни барчадан сир тутади). Улар сони ҳар куни камида 14 мингтадан ошиб бормоқда.
ОИТСнинг юқиш йўллари: қон орқали — жинсий алоқа, шпритс, баъзида ҳомиладор аёлдан гўдагига.
2. Сифилис
Жинсий алоқа вақтида юқувчи касалликни трепонем микроорганизмлар келтириб чиқаради. Дастлаб хасталик бир ой муддат инкубатсион режимда яширин кечади. Шундан сўнг тери, шиллиқ қаватлар, ички органлар, суяклар ва асаб тизимини шикастлайди. Касаллик узоқ муддат, жуда мураккаб ва анчагина қимматга тушувчи даволанишни тақозо этади.
3. Хламидиоз
Клиник харитаси: тери-таносил касалликлари ичида "лидер". Ҳар йили бу касалликка ўртача 100 миллион киши чалинади. Бу дунёдаги жинсий фаол бўлган эркак ва аёлларнинг 5-15 фоизи демакдир.
Касалликни хламидиоза - Чламидиа трачоматис келтириб чиқаради ва сийдик йўли касалликлари, эректил функсиянинг сустлашуви ҳамда бепуштликка олиб келади.
Шунингдек, хламидиоз атеросклероза, суяклар заифлашуви, қон томир касалликлари, ҳаттоки, қандли диабетнинг ривожланишига ҳам сабаб бўлади. Унинг кўрлика олиб келган ҳолатлари ҳам қайд этилган. Хламидиоз мунтазам равишда иммун тизимини заифлаштириб, организмнинг ўз-ўзини ҳимоя қилиш кучидан маҳрум этади.
Юқиш йўллари: жинсий алоқа, бемор онадан ҳомилага.
4. Гонорея
Мазкур инфексион хасталикни гонококклар келтириб чиқаради. Улар сийдик чиқариш йўллари, кўз, оғиз бўшлиғи ва тўғри ичакнинг шилик қаватини шикастлайди. Унинг дастлабки аломатлари пешоб қилиш вақтидаги оғриқ ва сиқишлар, турли ажратмалар билан кўзга ташланади. Бу пайтда шифокога мурожаат қилинса, хасталикни арзонроқ, осонроқ ва тезроқ даволаш мумкин. Акс ҳолда асоратлари оғирлашиб, суранкали тарзга ўтади.
Юқиш йўллари: жинсий алоқа, шахсий гигиена воситалари — ичк кийим, мочалка, сочиқлар.
5. Трихомониаз
>Энг кенг тарқалган сийдик йўли касалликларидан. Ер юзи аҳолисининг тахминан 10 фоизи ушбу хасталикка йўлиққан. Унинг тарқатувчиси бир ҳужайрали содда трихомонад паразитидир. Мазкур касаллик оғир оқибатларга олиб келиши мумкин, ҳаттоки эркак ва аёллар бепуштлигига сабаб бўлади.
Юқиш йўллари: жинсий алоқа, унитазга ўтириш.
6. Микоплазмоз
Микоплазмоз – урогенитал зоналарнинг инфексион-яллиғланиш жараёни бўлиб, микроорганизмларнинг Мйсопласма турига мансуб микроблар келтириб чиқаради. Улар жонли организмдаги ҳужайраларда паразитлик қилиб, мустақил яшашга лаёқатли эмас. Мазкур турдаги микроблар етарлича тадқиқ этилмаган.
Юқиш йўллари: жинсий алоқа, ҳомиладор онадан гўдакка.
7. Уреплазмоз
Ушбу тери-таносил хасталигини уреаплазма деб номланган микроорганизмлар келтириб чиқаради. Статистик маълумотларга қараганда, 70 фоиз аёллар уларнинг тарқатувчиси ҳисобланади. Энг хавфли жиҳати, касалликликнинг аломатлари яширин тарзда кечади. Одатда уреаплазма унчалик фаол бўлмайди. Бироқ стресс ва иммун тизимини сусайтирувчи бошқа ҳолларда улар кучаяди. Илмий тадқиқотларда уреаплазмалар сперматозоидлар фаоллигини йўқотиб, уларни буткул йўқ қилиши исботланган.
Юқиш йўллари: жинсий алоқа, ҳомиладор онадан гўдакка.
8. Генетал герпес
Генитал герпес ёки иккинчи даражали герпес лабларда пайдо бўлувчи учуқни келтириб чиқарадиган герпес вирусининг (учуқ) “қариндоши” саналади. Бунда бутун организмга зарар етади. Жумладан, герпес жинсий аъзолар, тери, кўз, иммунитет кучсизланган тақдирда, жигар, ошқозон ва бош мияни шикастлайди.
Юқиш йўллари: жинсий алоқа, тананинг шикастланган қисмлари билан алоқа — қўл, лаб ва бошқалар.
9. Педикулез (қов бити)
Ушбу хасталик 20-асрнинг ўрталаридан кенг тарқала бошлади. Асосий аломатлари қаттиқ қичишиш, кулранг-кўкимтир доғлар, яралар, сочда сиркаларнинг пайдо бўлиши.
Юқиш йўллари: жинсий алоқа, буюмлар орқали (чойшаб, кийимлар ва бошқалар).
10. Инсон папилломавируси
Инсон папилломавируси энг замонавий хасталиклардан бири. Турли манбаларда репродуктив ёшдаги 70-95 фоиз инсонларда у қайсидир даражада ривожлангани қайд этилган. Айни пайтда касалликнинг юздан зиёд тури аниқланган. Уларнинг фақатгина 40 тури ўта салбий таъсир кўрсатиш хусусиятига эга. Қолганлари безарар ёки ёрқин аломатга эга эмас. Бачадон бўйни саратони хасталигининг ривожланишига ҳам ушбу касаллик сабаб бўлиши мумкин. Бунда инсон папилломавируси аввало жинсий алоқа йўли билан юқади ва кейинчалик саратоннинг авж олишига сабаб бўлади.
Юқиш йўллари: жинсий алоқа
11. Гепатит В
Гепатит В (ҲБВ) дунё бўйлаб кенг тарқалган ва ўта юқумли хасталик. Ҳар йили ўртача 4 миллион киши мазкур касалликнинг оғир турига чалинади. Бу хасталик вируси қонда узоқ муддат сақланиб туриши ва илк аломатларини йиллар ўтганидан сўнг намоён этиши мумкин. Гепатит В вируси ташқи таъсирларга ўта чидамли. Қуриган қон томчиси, устара (лезвие) ёки игна учида бир ҳафтагача жон сақлаши мумкин. Бошқа инсонлар териси ёки шиллиқ қаватига тушиши биланоқ касаллик ривожланиши бошланади.
Илк аломатлари шамоллашга ўхшайди. Бир неча ҳафтадан сўнг эса иштаҳанинг кескин тушиб кетиши, ўнг қовурға ости қисмида оғриқ, қайд қилиш бошланади, пешоб ранги қуюқлашади, ахлат рангсизланади. Иммунитет кучли бўлган тақдирда, касаллик 90 фоизга йўқолади. Бироқ касаллик сурункали тусга кирса жигар ҳужайраларига шикаст ета бошлайди ва саратон авж олиши мумкин.
Гепатита Внинг юқиш йўллари: жинсий алоқа, бемор қони теккан буюмларга тегиниш, ҳомиладор аёлдан гўдакка.
Бугун кўпчилик саёқ юришни ҳуш кўрувчилар “хавфсиз жинсий алоқа” мавжудлигига ўзларини қаттиқ ишонтиришган. Улар ўйлаб кўрмайдиларки, бундай воситалар самара келтираётган бўлса, тери-таносил касалликлари қандай қилиб бу даражада авж олиб кетаяпти? Ишонч билан айтиш мумкинки, ҳимоя воситалари (презервативлар)нинг ишончлилигига ҳеч ким ҳеч қандай кафолат бера олмайди!
Унутманг! Жинсий алоқада турли касалликлардан сақланишнинг 100 фоизлик кафолати, бу — икки буткул соғлом эркак ва аёл ўртасидаги жинсий алоқадир.