Саломатлик

ФИФА: Ўзбекистон миллий терма жамоаси 24 июль куни Тошкентда Ироқ билан ўйнайди

"Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 турнирининг 3-саралаш босқичи арафасида Ироқ терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда ФИФА расмий сайтининг Ўзбекистон футбол федерациясига ажратилган саҳифасида кўрсатилган", деб ёзади tribuna.uz сайти.

Манбанинг хабар қилишича, учрашув шу йилнинг 24 июль кунида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Қолаверса, ФИФА сайти маълумотида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 24 август куни Яманга қарши, 10 ноябрь куни эса Иорданияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши ҳақидаги маълумотлар ҳам кўрсатилган. Бироқ Ўзбекистон футбол федерацияси мазкур ўртоқлик ўйинлари ҳақида бирор расмий маълумот бергани йўқ.

friends

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси сўнги ўртоқлик ўйниини Австрияда Канада миллий терма жамоасига қарши ўтказиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.