Биласизми?

Давлат раҳбарларининг болаликдаги суратлари

Бирор бир давлатни бошқараётган давлат раҳбарларига қизиқиш доим юқори даражада бўлган. Кўплаб мамлакатларда президентлик лавозимида ишлаган ва айни дамда ҳам фаолият юритиб келаётган давлат раҳбарлари болалигида умуман бошқача кўринишда бўлишган. Бир кўришда, уларни ажратиш, таниб олиш қийин. Болалик, ўсмирлик даври ҳаётнинг энг ширин ва ёруғ палласи. Бу машҳур сиёсатчилар орадан бир неча йил ўтиб қайсидир мамлакатга раҳбарлик қилишлари хаёлларига ҳам келмаган бўлса, ажабмас. Эътиборингизга ўнлаб президентларнинг ёшликдаги суратларини тақдим этамиз. Кўрамиз, сиз уларни бир кўришда таний олармикинсиз?

1. Барак Хусейн Обама II. АҚШнинг 44-президенти. 1961 йилнинг 4 августида АҚШ, Гонолулу, Гавайида таваллуд топган. 2009 йилнинг 20 январидан 2016 йил 20 январгача хукумат раҳбари.

2. Владимир Владимирович Путин. Россия Федерацияси президенти. 1952 йилнинг 7 октябрида Ленинградда туғилган. 2000-2008 йилларда мамлакатни бошқарган.  2012 йилнинг 7 майидан президентликка қайта сайланган.

3. Си Цзиньпин. 2013 йилнинг 13 мартидан эътиборан Хитой Халқ Республикаси раиси. 1953 йилнинг 15 июнида Пекинда дунёга келган.

4. Нельсон Мандела. Жанубий Африка Республикасининг 8-собиқ президенти. 1918 йилнинг 18 июлида Йоханнесбург шаҳрида дунёга келган. 2013 йилнинг 5 декабрида, 95 ёшида Йоханнесбургда вафот этган. 1994 йилнинг 10 майидан 1999 йилнинг 14 июнига қадар давлат раҳбари лавозимида ишлаган.

5. Ангела Меркель. 2005 йилнинг 21 ноябридан эътиборан Германия канцлери. У Германия тарихидаги биринчи аёл канцлер. Меркель 1954 йилнинг 17 июлида Гамбург шаҳрида таваллуд топган.

6. Илҳом Алиев, 2003 йилнинг 31 октябридан Озарбайжоннинг 4- президенти лавозимида ишлаб келмоқда. У 1961 йилнинг 24 декабрида Бакуда туғилган.

7. Маҳмуд Аҳмадинажот Эроннинг собиқ президенти. У 2005 йилнинг 3 августидан 2013 йилнинг 3 августига қадар давлат раҳбари бўлган. Собиқ президент 1956 йилнинг 28 октябрида Эроннинг Арадан шаҳрида туғилган.

8. Юлия Владимировна Тимошенко 1960 йилнинг 27 ноябрида Украинанинг Днепропетровск шаҳрида туғилган. 2007 йилнинг 18 декабридан 2013 йилнинг 3 мартига қадар Украина Бош вазири лавозимида ишлаган. У Украина тарихидаги биринчи ва ягона аёл Бош вазирдир.

9. Александр Григорьевич Лукашенко 1954 йилнинг 30 августида Белоруссиянинг  Копись шаҳрида туғилган. 1994 йилнинг 20 июлидан эътиборан Беларусь Республикаси президенти.

10. Николя Саркози 2007 йилнинг 16 майидан 2012 йилнинг 15 майига қадар Францияни бошқарган. Саркози 1955 йилнинг 28 январида Парижнинг XVII округида туғилган.

Манба: Sof.uz