Биласизми?

Билл Гейтс инсоният тарихидаги илк триллионер бўлиши мумкин

Буюк Британиядаги глобал қашшоқликка қарши курашувчи Oxfam​ халқаро хайрия ташкилоти бир триллион доллар бойликка эга бўлган илк инсон пайдо бўлиши учун 25 йил етарли бўлишини тахмин қилмоқда. Бу ҳақида Sof.uz​ нашри ёзмоқда.

Ҳисобот муаллифлари фикрича, инсоният тарихидаги илк триллионер Майкрософт​ асосчиси Билл Гейтс бўлиши кутилмоқда. Билл Гейтснинг бойлиги ҳозиргидек ўс​ишда давом этса, ўзининг 86 ёшида триллионерга айланади. Билл гейтс бу кўрсаткичга 2042 йилда эришиши мумкин.

Дунёнинг энг бадавлат кишиси ҳисобланган Гейтснинг бойлиги 75 миллиард долларга баҳоланган. Билл гетс Майкрософт компаниясини тарк​ этган 2006 йилда бу кўрсаткич 50 миллиард долларга тенг бўлган. Сўнгги ўн йил ичида унинг даромади 25 миллиард долларга кўпайган.

Аввалроқ Oxfam​ ташкилоти дунёдаги энг бой 8 кишининг бойлиги дунё аҳолиси ярмиси топаётган даромадга тенглиги ҳақидаги ҳисоботини эълон қилган эди. ҳисоботга кўра, 2015 йилда дунё аҳолисининг бир фоизини ташкил этувчи энг бадавлат кишилар қолган 99 фоиз аҳолининг умумий даромадидан кўпроқ бойликка эгалик қилган.