Туркиянинг Радио ва телевидение юксак ташкилоти (RTÜK) томонидан ҳар йили ананавий тарзда ўтказиладиган "Келажак ила ришта" амалий машғулотининг навбатдаги сони илк маротаба Ўзбекистонда ўтказилмоқда. 7-12 май кунлари Бухоро-Самарқанд-Тошкент шаҳарларида ўтказиладиган бу амалий машғулотида Туркияда таълим олаётган дунёнинг турли бурчакларидан 30 дан ортиқ талаба қатнашмоқда. Утган 2 кун ичида хорижий меҳмонлар Бухородаги Нақшбандий мақбараси, Сомонийлар мақбараси, Арк қаласи, Мир Араб мадрасаси, Калон масжиди, Калон минораси ва Куш мадраса каби бир қанча тарихий ерларни зиёрат етдилар ва Ўзбекистон ҳақидаги тушунчаларини биз билан ўртоқлашдилар.
Дмитри Неагу; Комрат, Гагауз автономияси, Молдова (Акдениз университети, Анталя):
- Ўзбекистонга келишдан аввал хам бу ерларга қизиқишим бор эди. Чунки биз Болқонларни яхши таниймиз, Туркияга келгандан сўнг у ернинг тарихига хам қизиқа бошладим. Шарқ томонга бироз утадиган бўлсак, Туркистон ва Кавказ халқлари маданияти ва тарихи орасида ўзбекларники энг бойларидан биридир ва табиийки ўзбек халқи бизнинг қардошимиздир. Ўзимиз хам Гагауз турки бўлганимиз учун Ўзбекистонга келиб маданияти ўхшаш бир халқни ўрганишни хоҳладим. Тилимиз қанчалик ўхшайди, кийинишимиз, овқатларимиз узун вақтлардан бери айро ерларда яшаганимиз учун бир-биридан узоқлашдими каби саволларимга ўз гувоҳлигим билан жавоб олишни мақсад қилдим. Ҳозир иккинчи кун Бухородамиз ва кўряпманки, маданиятимизда бўлишига қарамай қардош халқ бўлганимизни кўрсатадиган ўхшашликлар бор экан. Буни овқатларда, суҳбатлашишда курдим. Архитектура масаласида эса бу маданиятнинг ўрта асрлардан бери жуда ривожланганини айтиб ўтмоқчиман ва бу ўрта асрларда барпо этилган обидаларни муҳофаза қилишни ва келажак авлодга етказишни уйлашларини англадим. Мен билан бирга келган ёшлар учун хам бу саёҳат фойдали булади деб уйлайман, чунки кўрганларимиз уларда яхши таасурот қолдирганига ишончим комил. Ртук (RTÜK) бу лойиҳани амалга ошириб жуда яхши иш қилди. Хар биримиз бу саёҳатдан ўзимиз учун керакли билимлар олдик.
Гкиоктсе Доур; Искече, Юнонистон (Эге университети, Измир):
- Аввало, ўзимизнинг давлатдан бутунлай бошқа бир жойларни кўраман, деб уйлагандим. Аммо бу ернинг меъмори обидаларини кўрганимда ўз ўлкам ёдимга тушди. Бироқ бу ерда жаранглаган мусиқани эшитганимда бу ўхшашликлар бутунлай хаёлимдан чиқди ва бунинг ўрнига бугунга кадар эшитган мусиқамдан жуда хам фарқли мусиқа мени таъсирлантирди. Ўзбек рақси хам эътиборимни тортди. Раққосаларнинг нозик ҳаракатлари томошабинларни ўзига жалб этади. Мен ўзимни ўз тарихи билан тамоман бир бутун бўлган ўлка ичига тушдим.
Энеса Боснжо; Босния ва Герцоговина (Катиб Челеби университети, Измир):
- Мен тарихий ерларни жуда яхши кўрганим учун Бухоро менда яхши тaасуротлар қолдирди. Ўзбекистон маданиятининг фарқлилигига қарамасдан динимиз туфайли ўзимни худди ватанимдагидек ҳис қилдим. Аммо кийиниш маданияти жуда фарқли экан. Бизнинг давлатимизда бундан ёрқин рангларни кийимларда ишлатмаймиз ва бу рангбарангликни ёқтирдим. Декорацияларга келадиган бўлсак, Сараевода кўрганларим билан ўхшаш экан.
Эге университети талабаси Мадинабону ПУЛАТОВА суҳбатлашди