Турк инвесторлари уни капитал реконструкция қилишади. Бу борада тегишли келишувлар амалга оширилган. Яқин кунлар ичида дастлабки ҳаракатлар бошланади. Меҳмонхона 2019 йилга қадар ишга туширилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Маълумки, бир пайтлар пойтахт кўрки ҳисобланган муҳташам “Чорсу” меҳмонхонаси сўнгги 12 йилда деярли қаровсиз ҳолга келиб қолган эди.
Эндиликда туризмни ривожлантириш, Тошкентда кўламли ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида мазкур меҳмонхона ҳам қаддини тиклаб, сайёҳлар ва шаҳар меҳмонларининг сўлим гўшасига айлантирилади.