Биласизми?

Сизга жанг санъатидан сабоқ берувчи 8 та YouTube канали

"Муштлашишни билмаган эркакнинг ўқланмаган милтиқдан фарқи йўқ" деган иборани эҳтимол эшитгандирсиз. Безорилик учун муштлашиш – жиноят, аммо ўзингизни ҳимоя қилиш учун муштлашиш – санъатдир. Шундай вақтлар бўладики, адолат учун қилинган жангдан кўнгил таскин топади. Шу сабабли ҳам, сизга муштлашишнинг сир-асрорларидан хабар берувчи видео дарсларни томоша қилишни тавсия қиламиз. Бу каналлардаги тавсия ва билимларни фақатгина эзгулик йўлида ишлатинг.

Жанггоҳ

"Жанггоҳ" (Fightland) канали YouTube фойдаланувчиларига машҳур мураббий Жек Слэкснинг видео дарсларини эслатади. Инглиз ёзувчиси ва жанг санъати мутахассисининг "Ринг санъати" сериясидаги маҳорат дарслари қўрқмас ва жасоратли бўлишингизга, одил куч-қудратингизнинг шаклланишига хизмат қилади. Айниқса, Крис Вайдман ҳамда Андерсон Силва ўртасидаги жанг ва рақибларнинг техникаси ҳақидаги лавҳани томоша қилишни тавсия қиламиз. Каналга ўтиш.

Тристар машқ хонаси

https://youtu.be/r25JJ7wxamA

Фирас Заҳаби Жек Слэк каби маҳоратли, шу билан бирга бирлашган жанг санъатидан хабардор истеъдодли устоз. Унинг муштлашув вақтида эркакнинг ҳаракатланиш концепциясини илмий шарҳлаб бериши сиз учун айни муддао. У Канадада машҳур Тристар машқ хонаси (Tristar Gym) тренажёрининг инструктори. Унинг маслаҳатлари ўзингиздан улкан рақибга қарши маҳорат билан курашиш техникасини ўргатади. Каналга ўтиш.

Маҳоратли жанг

https://youtu.be/qSX0PCQXiO4

Эҳтимол, сиз одамларга қараб "юзимга бир мушт солиб кўринг" дейдиган Травни яхши танирсиз. У мана шу видеоканални юритади. Одамлар унинг илтимосига биноан қанчалар юзига мушт туширишга уринмасинлар, буни уддасидан чиқа олишмайди. Боиси Трав бош ва танасини шу қадар маҳорат билан бошқара оладики, унга бирор зарар етмайди ва рақибининг ҳаракати зое кетади. Шунингдек, видео дарсларда керак вақтда гавдани қайиштириш, қўрқувни назорат қилиш бўйича ҳам кўникмалар берилади. Каналга ўтиш.

"JT Van V"

https://youtu.be/R9TFDkN7L-4

Бу сиз излаётган зарба бериш ва муштлашиш сирларига бағишланган видео канал. Маҳоратли мураббий Жейсон Ван сизга куч-қудратга тўла мушт тушириш сирини ўргатади. У барча жараённи машқ асносида кўрсатиб беради ва сиз ҳам қўшилишиб уларни такрорлашингиз мумкин бўлади. У гўё сизни таниқли бокс устаси Майвейзер каби енгил ҳаракатлар соҳибига айлантиради. Ундан видео сабоқ олишни бошласангиз, қисқа фурсат ичида сизнинг беўхшов ҳаракатларингиз ҳимоя қуролингизга айланади. Каналга ўтиш.

Баз Раттон

https://youtu.be/79s4Ld_NbjM

Бу маҳоратли жанг санъати устасини кўпчилик эшитган бўлса керак. У бошқа жанг устозлари каби руҳ ва тана ўртасидаги мувозанатни мустаҳкамлаш, руҳий хотиржамлик деган тавсиялар ўрнига ҳақиқий эркакча – кези келганда қўл, оёқ ва бош билан вазиятга қараб, ўхшатиб зарба бершни маслаҳат беради. Унинг фикрича, жанг санъатини билиш – бу шунчаки йўл-йўриқ, эркак аслида табиий, тўпори жанг қилсагина ғалабага эришади. Уни чаққон ва мардларча ҳаракати сизга ҳам илҳом бағишлаши мумкин. Фақат ундан керагида фойдаланинг. Каналга ўтиш.

BJJ Скоут

https://youtu.be/UZ4Cuk9ZrkM

Сиз келиб чиқиши мексикалик бўлган, Америкада танилган жанг санъати устаси Доминик Рохелио Крус ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Унинг каби эпчил ва тезкор техника соҳиби бўлишни истасангиз BJJ Скоутнинг халқаро видеопорталдаги каналини кузатиб боринг. Видео каналда дзюдо спорт тури ҳақидаги билимларни ўзлаштиришингиз мумкин. Айниқса, дарс жараёнида барча ҳаракатлар матнли кўринишда ҳам шарҳлаб борилади. Каналга ўтиш.

Муштлашиш сирлари

https://youtu.be/dJW4OSydXfQ

Шейн Фазен олиб борадиган "fightTIPS" видео канали жанг қилиш техникасига оид каналлар ичида энг муваффақиятлиси, дейиш мумкин. 600 мингдан зиёд томошабинга эга каналда жанг вақтида мақсадли ҳаракатланиш, ўз-ўзини ҳимоя қилиш сирлари, рақибни ўрганиш ва чалғитиш усуллари баён этилади. Каналга ўтиш.

Стефан Кэстинг

https://youtu.be/CfijjTwI5l0

Жанг қилишда энг асосий эътибор қаратиш керак бўлган жиҳатлар, бразилча жанг санъатининг ўзига хосликлари ҳақида Стефаннинг "Жанг санъати" каналида намойиш қилинади. Жангда кичик ҳийлалар, жанг санъати техникаси тушунарли қилиб ўргатилгани боис, тилни билмасангиз ҳам сиз тез орада фойдали кўникмаларга эга бўла бошлайсиз. Каналга ўтиш.