Биласизми?

Швейцария компанияси Тошкентда беш юлдузли меҳмонхона қуради

Швейцариянинг Mabetex Group компанияси Тошкентда беш юлдузли меҳмонхона ва 1000 кишилик концерт зали қуришни мўлжалламоқда, деб хабар берди Podrobno.uz пойтахт маъмурияти билан учрашган Швейцария делегацияси раҳбари Африм Поколлига асосланиб.

Ҳозирда биноларнинг жойлашув ўрни, дизайн хусусиятлари ва бошқа тафсилотлар муҳокама қилинмоқда.

Mabetex Group 1990 йилда ташкил этилган бўлиб, йирик бинолар қурилиши билан шуғулланаши. Бугунги кунда компания жаҳоннинг 16 мамлакатида лойиҳаларни амалга оширмоқда. Улар орасида Қозоғистондаги "Астана-опера" опера ва балет театри ҳам бор.