Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик кўриш доирасида Қатар U-16 термасига қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштирган эди.
Мазкур учрашувлар 19 ва 21 август кунлари бўлиб ўтиши керак эди. Ташкилотчи томон – Қатар футбол ассоциацияси режалари ўзгаргани ҳақида маълум қилди. Шу сабабли, Ўзбекистон ўсмирлар термаси Қатарга йўл олмайди, деб ёзмоқда Qalampir.uz.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар термаси 2018 йил U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичига тайёрланмоқда.
Саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.