Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари 2018 йилнинг 16 октябрь куни Тошкент шаҳрида Қатар терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, Миллий олимпия қўмитаси президенти ҳамда Ўзбекистон Футбол ассоциациясининг биринчи вице президенти Умид Аҳмаджонов Қатар Футбол федерацияси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш тўғрисида меморандум имзолаган.
Аввалроқ, тарихда биринчи марта Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марокаш ва Сенегал терма жамоалари билан ўртоқлик учрашуви ўтказган эди.
19 май куни эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши Теҳроннинг "Озодий" стадионида ўртоқлик учрашуви ўтказади.