Биласизми?

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Тожикистонга кетаётган фуқароларни огоҳлантирди

Тожикистон Республикасининг 2018-йил 2-январдаги 1471-сонли “Чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги йўқ шахсларнинг Тожикистон Республикасида хукукий мақоми” тўғрисидаги қонунига мувофиқ,  чет элликлар,  шу жумладан Ўзбекистон фуқаролари ҳам Тожикистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтган кундан бошлаб 3 (уч) иш куни мобайнида рўйхатдан ўтишлари шарт. Бу ҳақда  Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Тожикистон ҳудудида ўрнатилган тартибларга риоя қилмаган шахсларга нисбатан Тожикистон Республикаси қонунчилигида белгиланган 4000 сомонидан 4500 сомонигача миқдорида жарима жазоси қўлланилади.

Батафсил маълумотни Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги Элчихонаси расмий веб-саҳифасидан (www.tadjikistan.mfa.uz) ёки Элчихонанинг консуллик бўлимига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилиб олиш мумкин:  +992 (37) 224- 75-42.