Биласизми?

Мерос мол-мулк қандай ҳолатларда эгасиз деб ҳисобланади?

Агар ҳеч қандай меросхўрлар бўлмаса ёхуд меросхўрлардан ҳеч қайсиси ворислик ҳуқуқига эга бўлмаса ёхуд уларнинг ҳаммаси меросдан воз кечган бўлса, мерос мол-мулк эгасиз деб ҳисобланади. Бу ҳақда Kun.uz ёзмоқда.

Мерос мол-мулк мерос очилган жойдаги ҳокимлик ёки маҳалла йиғинининг аризаси бўйича мерос очилган кундан эътиборан уч йил ўтганидан кейин суднинг қарори асосида эгасиз деб топилади.

Эгасиз мол-мулк у турган жойдаги маҳалла йиғинининг мулкига ўтади, бу орган мол-мулкдан воз кечган тақдирда, давлат мулкига ўтади.