Биласизми?

Машинанинг қайси ўриндиғига болани ўтқазиш керак?

Болаларни автомобилнинг махсус ўтирғич мосламаларида ва автобеланчакларда (автолюлка) олиб юриш кераклигини кўпчилик билади. Аммо уни қайси ўриндиққа жойлаштириш керак? Ушбу масалани эътибордан четда қолдирмаслик лозим, чунки машинада бола жойлашган ўрнининг унинг хавфсизлигига таъсири катта.

Америка автомобиль хавфсизлиги маркази (CAS) экспертлари орқа ўриндиқда бола, унинг олдида эса вазни енгилроқ киши ўтирганида энг хавфсиз ҳолат юзага келишини аниқлашди. Агар бошқача ҳолатда жойлаштирилса, йўл-транспорт ҳодисаси юз берганида бола жиддий шикаст олиш эҳтимоли ортади.

CAS экспертлари 1990 йилдан 2014 йилгача юз берган 900га яқин ЙТҲни ўрганиб чиққан. Унда автоҳалокатга учраган машина русумлари, ишлаб чиқарилган йили ва ҳатто ҳалок бўлганлар исм-шарифигача келтирилган. Барча ҳолатларни ўрганган мутахассислар, бола нисбатан вазни енгилроқ бўлган онанинг орқасида ўтиргани хавфсизроқ, деган ягона хулосага келишди.

CAS вакиллари АҚШ йўл хавфсизлиги бўйича Миллий маъмуриятга мактуб йўллашди. Унда йўловчиларнинг машинада ўтириши бўйича янги талаблар жорий этиш ва болаларни автомобиль ўриндиғига жойлаштириш бўйича ота-оналарга тушунтириш тадбирини бошлаш таклифлари акс этган. Марказ, шунингдек, олд ўриндиқ суянчиғининг орқасига хавфсиз ўриндиқни тавсия этиб ёзиб қўйиш керак, деб ҳисоблайди.

манба: carzone.uz