Биласизми?

Ҳаёт фаолиятингизни топиш учун бир ҳафта!

[dropcap]Ў[/dropcap]йлаб кўринг, ҳозир олиб бораётган иш фаолиятингиз сизга қанчалик ёқади? Бу ишдан фойда кўрмасангиз ҳам уни давом эттиришга тайёрмисиз? Агар сиз ўзингизга ёқмаган ишда фаолият олиб бораётган бўлсангиз, бугунги мақола сиз учун! Бу қўлланма сизга бир ҳафтада ўз севимли фаолиятингизни топиш учун ёрдамчи бўлади, деб умид қиламиз.

Бугун биз нафақат ҳаётда қандай қилиб ўз йўлимизни топиш, балки нима учун бу бизга керак ва бундан қандай қилиб ҳар кунги ҳаётимизда фойдаланишимиз мумкинлиги тўғрисида гаплашамиз. Қуйида сиз етти машқ билан танишасиз, ҳар куни бир машқдан бажаришга ҳаракат қилинг ва шунда бир ҳафта деганда ўз бахт йўли харитангизга эга бўласиз!

1. Хаёлларингизга эрк беринг! Биринчи қадам - бу тасаввур қилиш! Сизнинг хаёлларингиз сиз учун ҳаётий афзалликлар ва мақсадларингизни очиб, уларни амалга ошириш учун туртки бўлади. [blockquote]Биринчи машқни енгилроқ кечириш учун: қулай жойлашиб олиб, ўзингизни бахтли, тўкин ҳаёт кечирган 100 ёшли хаёлпараст деб тасаввур қилинг. Сиз ўз ютуқларингиздан ғурурланасиз, кучга тўласиз; атрофингизни сизни севадиган, ҳурмат қиладиган ва енгил суҳбатдош бўла оладиган инсонлар қамраб олган.[/blockquote] Тассавур қилдингизми? Энди қизиқ ва ҳаяжонли ҳодисаларга бой, бахтли ҳаётингизни эсланг. Нима билан шуғулланган эдингиз? Нималар қилган эдингиз? Қаерда, қандай шароитда? Кимлар сиз билан эди? Нималарни ҳис қилган эдингиз? Ўз ҳаёт услубингизни таърифлаб беринг. Барчасини, ўзингиз учун зарур бўлган бутун ҳодисаларни.

Буларнинг барчасини ёзиб чиқинг. Кейин эса тайёр матнни овоз чиқариб ўқинг. Ўз ҳиссиёт ва овозингизга эътибор беринг. Ҳақиқатдан ҳам шу хаёллар чин бўлишини хоҳлайсизми? Бажариб кўришга тайёрмисиз?

2. Барчасини эсланг! Ўз йўлимизни топишдаги кейинги қадам – амалга оширилмаган хаёллар рўйхатини тузиш. Барчасини эсланг, ҳаётингизда ҳеч бўлмаса бир бора бўлса ҳам қилиб кўрмоқчи бўлган, ҳатто кўринишидан амалга ошириш мумкин бўлмаган орзуларни ҳам.

[blockquote]Яна қоғоз-қаламни қўлга олиб, хотираларингизнинг рўйхатини тузинг. Камида 10 банддан иборат бўлсин. Шошилманг, қанча кўп бўлса шунча яхши – масалан 50 ёки 100 та![/blockquote]

Бу рўйхатни узоқ вақт сақлаб қўйинг. Вақт ўтиши билан рўйхатдаги баъзи бандлар ўз-ўзидан амалга ошганидан ҳайратда қоласиз. Бу мўжиза шундай ишлайди! Лекин буюк мақсадлар сиздан аниқ ҳаракатларни талаб қилади.

3. Ўзингиз билан идеал шартнома тузинг! Энди таниқли инсонлар ўйинини ўйнаймиз! Ўзингизни таниқли ва талантли бир одамнинг ўрнига қўйинг. Сизга нима билан шуғулланиш, бунга қанча вақт сарфлаш ва қанча даромад кўришни ўзингиз белгилашингиз мумкин бўлган шартномани таклиф қилишаяпти.

Ҳаётда ҳар бир ўз йўлини топган инсоннинг шундай имконияти бор. Барча тўсиқ ва чекловлар сизнинг хаёлларингизда. Улардан қутулиш керак!

[blockquote]Қоғоз-қаламни қўлга олиб, юксак шартномалар рўйхатингизни тузинг. Ўтган машқдаги каби энг кўп миқдорда бандлар тузинг (50-100-200…)[/blockquote]

Бу машқни вақти-вақти билан такрорлашга ҳаракат қилинг, чунки сизнинг истакларингиз ўзгариши ёки янгилари қўшилиши мумкин. Бу рўйхат сизга илҳом бериши учун такрор ўқиб, қўшимчалар киритиб туриш керак.

4. Дунёга қандай фойда келтиришни хоҳлайсиз? Шундай қилиб, ўз ҳаёт йўлимизни топишда дастлабки ютуқларни қўлга киритдик. Агар ҳали бунга эришмаган бўлсангиз, юқоридаги машқларга қайтинг ва улар устида яна ишланг. Балки рўйхатингиздаги бандларни кўпайтиришга тўғри келар? Барча ёзганларимизнинг таҳлили билан машқлар охирида шуғулланамиз.

Тўтринчи қадам – атрофдагилар учун қандай фойдамиз тегаётганини тушуниш. Ишонинг, инсон ўз фаолияти бошқаларга ҳам фойда келтиргандагина ўзини тўлиқ бахтли ҳис қилади.

[blockquote]Қуйидаги саволларга сидқидилдан жавоб беринг: “Нима учун мен бу ишни қилаяпман?”, “Ишимнинг аҳамияти нимада?”, “Атрофдагиларга нима бераяпман?”. Биринчи уч кунда ёзган рўйхатингиз билан солиштиринг. Ҳар доимгидек, жавобларингизни қоғозга ёзинг.[/blockquote]

5. Сизни нима бахтли қилади? Бу босқичда хаёлларимизни қоғозда қолдириб, ҳақиқатга қайтамиз. Бешинчи машқда ҳаётий тажрибангиздан келиб чиққан ҳолда сизни нима бахтли қила олишини аниқлаймиз.

[blockquote]Барча бўш вақтингизда қилган ишларингизни, ўқиган, ишлаган жойларингизни эсланг. Бу хотиралар сизда қандай ҳиссиётларни уйғотди? Ўша пайтда сизга нима кўпроқ ёқган эди? Нима сиз учун ёқимли бўлган эди? Рўйхатини тузинг![/blockquote]

Бу машқнинг иккинчи кунги машқдан фарқи: бунда ҳаётингизда бошингиздан кечирган ҳодисаларни эслайсиз, иккинчи бандда эса фақатгина орзуларингиз рўйхатини туздингиз. Яъни бу машқда ўз ҳаётий тажрибангизни эслаб, таҳлил қилдингиз.

6. Сизнинг ўзингизга хослигингиз нимада? Ўз йўлимизни топишдаги кейинги қадам – ўзига хослигимизнинг ёруғ томонларини топиш. Ҳар бир инсоннинг қандайдур истеъдоди бор, ҳатто буни ўзи сезмаса ва ривожлантирмаса-да.

[blockquote]Бошқаларга кўра нимани яхшироқ бажарасиз, ўйлаб кўринг. Қандай истеъдодларингиз бор, сизнинг маҳоратингиз нимада? Хаёлингизга келган барча фикрларни қоғозга туширинг.[/blockquote]

Агар бу саволларга жавоб топишда қийлансангиз, яқин атрофдагиларингиздан ажралиб турадиган сифатларингиз нимадалгини сўрашга уялманг.

7. Натижаларни таҳлил қилинг Ёзганларимизни таҳлил қилиш ва улар орасидан “лидерларни” аниқлаш вақти келди.

Бунда қуйидаги бандларга диққатингизни қаратинг: 1. Қайси бандлар турли рўйхатларда бир неча бор қайтарилаяпти? 2. Қайси бандлар сизда кучли истак тўлқинини уйғотаяпти? 3. Қайсилари сиз учун айни пайтда “ҳозир ва шу ерда” энг муҳим туюлаяпти?

Ҳар бир рўйхатдан камида 10 банддан танланг ва уларни 4 кўрстакич бўйича бўлиб чиқинг: • Фаолият доираси • Фаолият моҳияти • Бажариш шартлари • Лозим бўлган малака ва сифатлар

Жавобларни янги варақга ёзинг ва бунга биринчи машқда ёзилган юксак орзуларингизни ва тўртинчи машқдан атрофдагиларга қандай фойда келтирмоқчи эканлигингиз ҳақидаги жавобларни қўшинг. Режалаштиринг!

Сўнг рўйхат тузиб, таҳлил қилингандан сўнг, ҳозирда шуғулланаётган фаолиятингизни баҳоланг. Ҳозирги фаолиятингиз қанчалик сизнинг мойиллигингизга тўғри келади? Агар ҳозирги ҳаёт тарзингизга тўғри келмаса, унда ўзингиз хоҳлаган, мойил бўлган, бахтли ҳаёт томонга ўзгариш режасини тузинг.

[blockquote]Бу аста-секинлик билан ўтувчи ўзгариш бўлиши мумкин. Балки иш ёки тижоратингизда барчасини борича қолдирасиз-у, машқлардан қилган хулосангизни севимли машғулот сифатида олиб, ўзингизни бошқа томонлама юксалтирарсиз?[/blockquote]

Бунда энг аҳамиятлиси – ҳаракатни бошлаш! Ўз режангизни ёзинг ва кейинги 24 соат ичида уни амалга ошириш учун бир қадам ташланг. Кейинчалик натижаларга қаранг, уларни таҳлил қилинг ва керакли қўшимчалар киритиб доимо олға юринг.

Барча ҳаракатларингиз натижаси бир неча ой ёки ҳатто йил ичида ўзини кўрсатиши мумкин. Лекин сиз ҳеч қачон тўхтамаслигингиз керак. Сизни йўл охиридаги мақсадингиз эмас, шу йўлнинг ўзи бир бахт эканлиги илҳомлантириши керак. Ҳатто энг кичик натижадан ҳам завқ олинг, ахир буюк ва чиройли уй кўплаб кичик ғиштлардан қурилган.