«Яхши боғланган бўйинбоғ – бу ҳаётдаги илк жиддий қадам ». Оскар Уайльд
Бугунги кўринишдаги бўйинбоғлар 19 аср ўртларида пайдо бўлган. 1827 йили Оноре де Бальзак гардеробдаги мазкур аксессуар ва уни тақиш зарурати ҳақида “Бўйинбоғ тақиш санъати” номли китобида ёзади.
Бўйинбоғнинг ташқи элементлари доим ўзгариб турган. Қачонлардир ингичка, гоҳ кенг, узун ёки қисқа бўйинбоғлар урфда бўлган.
Бўйинбоғ танлаш
Ишга кийиладиган костюмга ортиқча пафос ва ўзгача кўринишдаги бўйинбоғлар шарт эмас. У анъанавий ранг ва безакда бўлишига эътибор қилиши лозим. Бироқ сифатга алоҳида урғу бериш мақсадга мувофиқ албатта.
Мавсумий бўйинбоғлар
Қишки ва ёзги бўйинбоғлар материалнинг қалинлиги ва ранги билан ажралиб туради. Яъни қалин матоли бўйинбоғ енгил ёзги костюмга мос бўлмаганидек, енгил ипак матоли бўйинбоғ қалин ва иссиқ костюмга ярашмайди. Қиш-куз мавсумида тақиладиган бўйинбоғлар ранги нисбатан сокин ва босиқ кўринишда бўлса, ёзги бўйинбоғлар эса ёрқин ва жўшқин рангларда бўлиши мақсадга мувофиқ саналади.
Бўйинбоғларнинг мумтоз кўринишлари
Фуляр. Фуляр – бу майда геометрик расмларнинг бир рангдан иборат фонда такрорланиши. Бундай бўйинбоғлар хизмат фаолиятига оид махсус тадбирларга тақилади.
Диагональ йўлли бўйинбоғ. Классик услубдаги бу вариантни хоҳлаган тадбирга тақиб бориш мумкин.
Пейсли («турк бодринги»). Йирик расмли галстук клублар учун хос.
Катакли. Катакли бўйинбоғни ишдан ташқари ҳолатларда тақиш мумкин.
Бўйинбоғнинг сурати ва ранги маълум бир ҳолатларга мослашган. Жиддий ва расмий маросимлар учун бир рангли ва майда хошияли бўйинбоғлардан фойдаланиш тавсия этилади.
Бўйинбоғ ранглари тавсифи
Бўйинбоғнинг қизил ранги: Бу ранг қувват ва ўзига бўлган ишончни рамзи. Шу боис қизил рангли бўйинбоғ ғайратли ва омилкор деган тасаввур беради.
Тўқ қизил рангли бўйинбоғ: Ҳашамат ва ҳокимият белгиси. Салобатли шахс образини гавдаланитириш ниятингиз бўлса, тўқ қизил рангли бўйинбоғдан тақинг.
Пушти ранг бўйинбоғ: Бу мулойимл ва самимий деган тасаввур уйғотади. Ёрқин пушти ранглар расмиятчиликдан йироқликни англатади.
Оловранг бўйинбоғ: Қувват, ҳаётсеварлик ва некбинлик(оптимизм) рамзи.
Бундай рангдаги бўйинбоғ расмий бўлмаган давраларга ва асосан малласоч эркакларга мос.
Жигарранг бўйинбоғ: Майин ранг ишонч ва барқарорлик мазмунини англатади. Бироқ баъзан бу ранг шубҳага мойил деган тасаввур уйғотиши мумкин.
Тўқ яшил рангли бўйинбоғ: Қатъиятли, тиришқоқ одам деган тасаввур уйғотади. Бу ранг, шунингдек, тинчлантириш хусусиятига ҳам эга. Шу боис, кескин бахслар бўлиши кутилган вазиятлар учун таъқиб бориш фойдали ҳисобланади.
Сариқ рангли бўйинбоғ: Кучли билим ва қатъият рамзи. Шахсий ҳайрихоҳ ва очиқкўнгил деган тасаввур уйғотиш учун сариқ рангдаги бўйинбоғ тақишингиз мумкин.
Бинафшаранг бўйинбоғ: Сирли туйғулар рамзини ифода этади. Тўқ бинафшаранг мустақиллик ва мағрурликни англатади. Ёрқин бинафшаранг эса меланхолия(ғамгинлик)ни билдиради.
Кўк рангли бўйинбоғ: Бу ранг хотиржам ва босиқ деган тасаввур уйғотади. Шунингдек, у ўзига ишонч, барқарорлик ва ташкилотчилик рамзи.
Тўқ кўк бўйинбоз – сабот ва обрў-эътибор тимсоли.
Ёрқин кўк рангли бўйинбоғ эса хаёлпараст ва орзуманд инсон, деган фикрни шакллантиради.
Кулранг бўйинбоғ: Ёрқин кулранг зерикиш, дилгирлик ва меланхолияни англатади. Нам асфальт ранги эса улуғворлик бағишлайди. Бироқ баъзан бу ранг камтарлик ва беқарорлик тасаввурини ҳам ҳосил қилиши мумкин.
Албатта, бўйинбоғни ўз ёқтирган рангларингиз, табиий ҳолатингиз ва кийимларингизга қараб танланг.
Бўйинбоғнинг эни пижак ёқасинин кенглигига қараб мосланади. Классик услубдаги бўйинбоғларнинг энг кенг қисми тахминан 10-11 см бўлиши керак.
Ингичка бўйинбоғни тор фасонли куйлак, шунингдек, ингичка ёқали пижак билан тақса бўлади.
Классик услубда бўйинбоғ шимнинг тасмасигача тушиши ёки 1 см тушиб туриши мумкин.
Бўйинбоғ узунлиги бўйга қараб тўғриланади. Масалан, одам паст бўйли ва пропорция бўйича оёқлари гавдага нисбатан калта бўлса, бўйинбоғни қисқароғидан (тасмага тушиши шарт эмас) тақиши лозим. Бордиб оёқлар узун бўлса, тасмадан бир оз тушиб тургани маъқул.
Бўйинбоғнинг ингичка қисми эркин осилиб туриши мақсадга мувофиқ эмас. Унинг бўйинбоғ учун махсус қисқич билан маҳкамлаб қўйиш керак.
Бўйинбоғга қисқич қандай тақилади?
Бўйинбоғга қисқич тақиш урфи тез-тез ўгариб туради. Мазкур қурилмани кўйлакнинг кўйлакнинг учинчи ва тўртинчи тугмаси ўрнига қадаш керак.
Қисқич кўйлак ва бўйинбоғни маҳкамлаб бирлаштириб туриши шарт.
Узун бўйинбоғга калта қисқич тақманг!
Бўйинбоғ кўйлакка қандай мосланади?
Ёрқин бир хил рангдаги бўйинбоғ ёрқин кўринишдаги кўйлакларга мос. Тиниқ рангли юмшоқ-енгил ипак матодан тикилган бўйинбоғ ёзги рангин костюм билан тақилади.
Бир хил рангли бўйинбоғ йўл-йўл ёки катак кўйлак билан қизиқроқ кўринади. Бунда кўйлак катаклари ёки йўллари ранги бўйинбоғникига монанд бўлиши талаб этилади.
Катак бўйинбоғни катак кўйлак билан тақиш мумкин. Аммо бунда бирининг ранги, албатта, иккинчисидан устун бўлиши керак.
Рангдор ва антиқа бўйинбоғ бир хил рангли кўйлакка мос келади.
Айтганча, 18 октябрь куни Хорватияда “Бўйинбоғ куни” байрам сифатида нишонланади.
Бўйинбоғ боғлашнинг бир усули
Бўйинбоғ боғламлари