Биласизми?

Halyk Bank Тошкентда Tenge Bank ташкил этилишини маъқуллади

Қозоғистон Халқ банки (Halyk Bank)нинг бошқаруви раиси Умут Шаяхметова август ойи охирида Ўзбекистон бозорига жорий йил охиригача кириш режалари ҳақида гапирганди.

Банкнинг Тошкентдаги филиали Tenge Bank номини олди. Бундан Қозоғистон фонд биржаси маълумотлари дарак беряпти, деб ёзади Kun.uz.

Қозоғистон Халқ банкининг директорлар кенгаши 6 сентябрь куни Ўзбекистонда Tenge Bank акциядорлик-тижорат банкини ташкил этишни маъқуллади.

Аввалроқ, Халқ банки Ўзбекистон билан ҳукуматлараро битимни имзолагани маълум бўлганди. Унинг доирасида Қозоғистон банкларига Ўзбекистонда ваколатхоналар очишга имкон берувчи чоралар кўрилди.

Кутилишича, банкнинг филиал компанияси 2018 йил охиригача очилади.